Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кемероволик талаба қиз чақириқ пунктига портловчи мослама ўрнатилгани ҳақида ёлғон хабар бергани учун ҳибсга олинди. Хабарнинг уйдирма экани аниқ бўлгунича, пунктдан 350 киши, жумладан 269 нафар ҳарбий хизматга чақирилувчилар эвакуация қилинган. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

Пайшанба куни портловчи мослама ҳақида хабар келиб тушгач, Кемероводаги ҳарбий комиссариатнинг тўпланиш пункти қуршаб олинган, шаҳар шошилинч хизмати ҳам етиб келган. Бироқ ҳеч қандай портловчи ускуна ҳам, бундай модда ҳам топилмаган.

Терговлар давомида Кемерово университетларининг бирида таълим олувчи 19 ёшли қиз қўлга олинган. У бундай хатти-ҳаракатни армияга чақирилган йигити билан айрилишни истамагани учун амалга оширганини эътироф этган.

Айни пайтда унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг «Террорчилик акти ҳақида ёлғон маълумот бериш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Талаба қиз уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди