Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда мамлакат саноатини 2015—2020 йилларда ривожлантириш дастури ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Anhor.uz’нинг хабар беришича, Ўзбекистон иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Ботир Хўжаев Тошкентда бўлиб ўтган халқаро сармоявий-молиявий форумда маълум қилган.

GM Uzbekistan Powertrain корхонаси. Фото: skyscraperpage.com

GM Uzbekistan Powertrain корхонаси. Фото: skyscraperpage.com
«Саноатни ривожлантириш бўйича ўрта муддатга мўлжалланган дастур вазирлик мутахассислари иштирокида ишлаб чиқилмоқда, у Ўзбекистон иқтисодиётидаги саноат улушининг сезиларли ўсишини кўзда тутади», — деди Хўжаев.

«Новый век» газетасининг ёзишича, дастурнинг умумий қиймати 50 миллиард долларгача етиши мумкин. 2013 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ЯИМидаги саноат улуши 24,2 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу дастурнинг амалга оширилиши натижасида улуш миқдори 35 фоизгача кўпаяди.

«Кун» маълумотларига кўра, аввалроқ, 2011—2015 йилларда Ўзбекистон саноат соҳасида умумий қиймати 30,1 миллиард долларга тенг бўлган 260 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилаётгани маълум қилинган эди. Дастурнинг амалга оширилиши натижасида ЯИМ тузилмасидаги саноат улушини 23,9 фоиздан 28 фоизгача ошириш кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?