Ўзбекистонда мамлакат саноатини 2015—2020 йилларда ривожлантириш дастури ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Anhor.uz’нинг хабар беришича, Ўзбекистон иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Ботир Хўжаев Тошкентда бўлиб ўтган халқаро сармоявий-молиявий форумда маълум қилган.
«Новый век» газетасининг ёзишича, дастурнинг умумий қиймати 50 миллиард долларгача етиши мумкин. 2013 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ЯИМидаги саноат улуши 24,2 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу дастурнинг амалга оширилиши натижасида улуш миқдори 35 фоизгача кўпаяди.
«Кун» маълумотларига кўра, аввалроқ, 2011—2015 йилларда Ўзбекистон саноат соҳасида умумий қиймати 30,1 миллиард долларга тенг бўлган 260 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилаётгани маълум қилинган эди. Дастурнинг амалга оширилиши натижасида ЯИМ тузилмасидаги саноат улушини 23,9 фоиздан 28 фоизгача ошириш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)