Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

62 ёшли нью-йорклик Антон Пурисима шаҳар, ташкилотлар ва фуқароларга қарши даъво қўзғатди ва 2 ундециллион (2 ва 36 та нолдан иборат) доллар талаб қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

Пурисима Манхэттен судига тақдим этган қўлда ёзилган талабномасида Нью-Йорк шаҳар транспорт тизими бошқармаси, дўкон, иккита маҳаллий шифохона, ит эгаси ва бошқа фуқаролар устидан арз қилган ва товон пули талаб этган.

Фуқаро томонидан илгари сурилган айбловлар турлича — инсон ҳуқуқлари бузилишидан тортиб қотилликка уринишгача. Унинг бармоғини тишлаб олган «қутурган» ит эгаси, шунингдек, касалхонада тиббий ёрдам олиш чоғида уни рухсатсиз суратга олган «бир жуфт хитойликлар» ҳам айбловдан бебаҳра қолмади.

New York Post газетасининг аниқлик киритишича, сайёрамизда бундай сумма йиғилмайди. Дунёда энг йирик ҳисобланган АҚШ иқтисодиёти ялпи ички маҳсулоти 2013 йилда 17 триллион долларни ташкил қилган. Дунё ЯИМ эса 75 триллион долларга тенг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди