Туркиянинг Сома аҳоли пунктидаги кўмир конида қидирув-қутқарув операцияси тугалланди. Портлаш ва ёнғин натижасида ҳалок бўлганларнинг якуний сони 301 тани ташкил этди. Бахтсиз ҳодисадан 485 кончи омон чиқди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Ҳукуматнинг таъкидлашича, миллий кўмир соҳасидаги энг даҳшатли ҳалокат бепарволикдан келиб чиқмаган, конда доимий равишда текширув олиб борилган. Туркия энергетика ва табиий манбалар вазири Танер Юлдуз ҳалокат сабаби ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини айтди.
Ҳодисадан сўнг Туркиянинг кўплаб шаҳарларида норозилик акциялари ўтказилди. Унинг иштирокчилари ҳукуматнинг кончилар хавфсизлигини таъминлаш учун етарли чоралар кўрмаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)