Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда теннис бўйича ўтказилаётган ATP-Challenger туркумига кирувчи халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида ҳал қилувчи финал учрашувида кортга чиқадиган теннисчилар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фаррух Дўстов. Фото: ЎзА

Фаррух Дўстов. Фото: ЎзА

Бош соврин учун кечадиган баҳсда ўзбекистонлик Фаррух Дўстов кураш олиб боради.

Ярим финал учрашувида Бои Вестерхоф (Голландия)ни 6:4, 6:1 ҳисобида енгган Фаррух финалда россиялик Аслан Карацев билан баҳс юритадиган бўлди.

Аслан Карацев ярим финалда Гералд Мелсер (Австрия)ни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бундан ташқари, ушбу халқаро турнирнинг жуфтликлар мусобақасида зафарли одимлаб келаётган ҳамюртларимиз Шониғмат Шофайзиев ва Важа Узоқов дуэти ярим финалда Оливе Шарон (Франция)/ Филипп Пеливо (Канада) жуфтлигини 4:6, 6:4, 11:9 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда юртдошларимиз беларуслик Сергей Бетов ва Александр Бури жуфтлиги билан баҳс юритади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов