Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурия Мухолифат ва инқилобий кучлар миллий коалицияси (МИКМК) раҳбари Аҳмад ал-Жарба АҚШ президенти Барак Обамани шу ҳафтадаги учрашувда мухолифатчиларга кўчма зенит ракетали мажмуаларни (КЗРМ) етказиб беришга кўндирмоқчи. Бу ҳақда «ИTАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

«Бизнинг мақсад АҚШни ушбу қуролни бизга тақдим этиш ёки дўстларимизга бундай ҳаракат учун рухсат беришга кўндиришдан иборат, — дея аниқлик киритди МИКМК раҳбари. — Биз бор-йўғи чекланган миқдорда оламиз ва эҳтиёткорлик билан ишлатамиз».

Wall Street Journal’нинг эслатишича, бундай мажмуалар минтақада Саудия Арабистони ва АҚШнинг бошқа иттифоқдошларида бор.

Обама маъмурияти Сурия мухолифатига КЗРМлар етказиб бериш учун расмий рухсат бермаган. АҚШ уларнинг жангарилар қўлига тушиб, террористик ҳаракатларда қўлланилишидан хавфсирамоқда.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Бернадетт Михен эса улар ўз фикрини ўзгартирмаганини, бундай мажмуаларнинг бегона қўлларга тушиши АҚШ манфаатига таҳдид солишини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди