2 майдан бошлаб Бухоро—Урганч йўналиши бўйлаб йўловчи поезди қатнови бошланди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси хабарига таяниб «Кун» маълумот берди.
Рейс ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Поезд Бухородан ҳар жума куни соат 20:07 да йўлга чиқса, шанба куни 8:30 да Урганчга етиб боради.
Поезд қайта йўлга шанба куни соат 19:00 да Урганчдан чиқади ва якшанба куни соат 7:15 да Бухорога етиб келади.
Изоҳ (0)