Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Nokia компанияси Lumia 2520 планшети фойдаланувчиларини унинг AC-300 заряд қурилмасидаги носозлик ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Nokia сайтида берилган маълумотга таяниб, Look At Me хабар берди.

АC-300. Фото: lookatme.ru

АC-300. Фото: lookatme.ru

«Маълум бир шароитда заряд қурилмаларининг баъзиларида пластик қисмнинг ажралиши рўй бериши мумкин», — дейилади компания сайтида. Планшет эгаси заряд қурилмасини розеткадан суғуриш вақтида очилиб қолган симларга тегиб, ток уриши мумкин. Nokia фойдаланувчиларга бу турдаги заряд воситасидан компания муаммони ҳал қилмагунича вақтинча фойдаланмай туришни тавсия қилмоқда.

Lumia 2520. Фото: lookatme.ru

Lumia 2520. Фото: lookatme.ru

Қайд этилишича, AC-300 «эксклюзив дизайнга эга», шунинг учун уни Nokia’нинг бошқа «зарядка»лари билан алмаштириб бўлмайди. Бироқ носозлик планшетнинг ўзига зарар етказмайди. 2013 йил декабридан буён компания муаммоли заряд воситаларига эга бўлган 30 мингдан ортиқ Lumia 2520’ни сотган. Ҳозирча муаммонинг ечими топилмаган.

Lumia 2520 сотуви вақтинча тўхтатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар