Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш бўйича учта битим имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: thomsonreuters.com

Фото: thomsonreuters.com

 Ушбу битимлар доирасида Ўзбекистонга 151 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағлари жалб этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёти банки ўртасида «Қаттиқ маииший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳаси бўйича Қарз шартномаси тузилди. Унинг қарз миқдори 69 миллион долларни ташкил этади.

Лойиҳанинг мақсади эса қаттиқ хўжалик ва маиший чиқиндиларни йиғиш, олиб чиқиш ва жойлаштириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги санитария вазиятини яхшилашдан иборат.

Фарғона ва Марғилон шаҳарларида аҳоли ва хўжалик субъектларини канализация хизматлари билан таъминлаш даражасини кўтариш, ҳамда ушбу шаҳарларда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Осиё тараққиёти банки билан тузилган яна бир шартнома эса 42 миллион долларга тенг.

Шунингдек, Халқаро тараққиёт уюшмаси билан Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида интенсив боғдорчилик, сабзавотчилик ва узумчиликнинг илғор технологияларини тадбиқ этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва узоқ муддатли сақлаш учун замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, асбоб-ускуналари билан таъминлаш; ҳамда энергия тежамкор иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш мақсадида имзоланган шартнома орқали 40 миллион доллар жалб этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар