Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ички ишлар вазирлиги Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси вакиллари биометрик паспортлар алмаштирилиши ҳақидаги мишмишларни рад этди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот чоғида берилган саволга жавобан, ҳозирги биометрик паспортларни алмаштириш ҳақидаги маълумот асоссиз экани айтилди. Мулоқотда бўлган савол-жавоблар «Постда» газетасида чоп этилган.

Бошқарма вакилининг таъкидлашича, ўз эгасининг фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи, шу билан бирга, электрон йўл ҳужжати бўлган ушбу биометрик паспортлар барча халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.

Ўзбекистон 2011 йил ноябрида биометрик паспорт ишлаб чиқаришни бошлади. Ўзбекистон Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўрахўжаевнинг маълум қилишича, кунига 16 мингта паспорт ишлаб чиқарилади. Айни пайтгача 5 миллионта паспорт чиқарилди. «Ўзбекистонда жами 20 миллион киши паспорт билан таъминланиши керак», — деди у.

Вазирлар Маҳкамасининг 6-февралдаги қарорига кўра, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб хорижга чиқмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикалари фуқаролари биометрик паспортга эга бўлиши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар