Украинанинг Донецк вилоятидаги Славянск шаҳрига Киев ҳарбий қисмлари назоратига тегишли танклар йўл олди. Бу ҳақда Славянск раҳбари вазифасини бошқарувчи Вячеслав Пономарев «ИТАР-ТАСС»га хабар берди.
Донецк халқ республикаси вакиллари мудофаага ҳозирлик кўришаётганини, бироқ музокаралар олиб боришга қарши эмасликларини билдирди.
Март ойининг бошида Украина ҳукумати мамлакатнинг шарқий ҳудудларида рус тилига алоҳида мақом берувчи қонунни бекор қилишга уринган ва кўпчилик губернаторларни алмаштирган эди. Ўшандан буён Донецк, Харьков ва Луганскда мамлакатни федерализация қилиш тарафдорлари ҳар дам олиш кунлари намойиш ўтказиб келишмоқда.
Изоҳ (0)