Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аввал хабар берганимиздек, 5 апрель куни Ўзбекистон биринчи марта break-dance бўйича Red Bull BC One—2014 халқаро чемпионатида қатнашди. Чемпионатнинг саралаш мусобақаси Тошкентдаги «Илҳом» театрида ўтказилди. Ўзбекистонда 2014 йилнинг энг яхши би-бойи номи учун 16 нафар ёш раққос иштирок этди.

Фото: anhor.uz

Фото: anhor.uz

Мусобақа якунларига кўра, Felix (Феликс Алиев) энг яхши би-бой деб топилди. У 17 май куни Остонада ўтказиладиган Red Bull BC One Central Asia Cypher Марказий Осиё саралаш турида ўз маҳоратини намойиш қилиш имкониятини қўлга киритди. Бу ҳақда «Анҳор» нашри хабар берди.

Фото: anhor.uz

Фото: anhor.uz

Break-dance бўйича Red Bull BC One жаҳон чемпионати 2004 йилдан бошлаб ўтказилади. Жорий йилда чемпионатга 11 йил тўлади.

Фото: anhor.uz

Фото: anhor.uz

Изоҳ
Асосий янгиликлар