АҚШнинг BuzzFeed нашри «ҳамма татиб кўриши лозим бўлган» ўзбек таомлари рўйхатини тақдим этди. Хориж нашри миллий егуликларимизни «экзотик, тўйимли, сертаъм ва соғлом», дея таърифлади.
Рўйхатдан лағмон, чучвара шўрва, палов, манти, сомса, норин, шўрва, димлама, кутаби (чебурек), кабоб (шашлик) каби иссиқ овқатлар ўрин олди.
Бундан ташқари, рўйхатга бир қатор миллий салатлар — бақлажонли салат, «Тошкент» салати, «Аччиқ-чучук» салати киритилди. «Ўзбек анъаналарига кўра, таомдан аввал иштаҳани очиш учун яхна егулик тортилади», — дейилади матнда.
Шунингдек, ҳолвайтар, чой ва ширинликлар ҳамда экзотик мевалар ассортиси ёки компот ҳам ўзбек миллий дастурхонига тортиладиган доимий ширинликлар сифатида келтирилди. «Миллий ширинликлар танлайдиган даражада кўп эмас», — дея қайд этилади мақолада. Бироқ Ўзбекистонда чойнинг кенг тури мавжудлиги алоҳида тилга олинган ва улар орасида қора, кўк чой, бухороча «Чойи қаймоқий» ва ўтли дамламалар борлиги кўрсатилган.
Рўйхатдаги таомларнинг барчасига алоҳида тўхталиб ўтилиб, таъриф-у тавсиф қилинган. BuzzFeed ўзбек халқи таомларни бир идишда ўзаро бўлишиб тановвул қилишини ҳам қўшимча қилган.
Изоҳ (0)