Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ собиқ президенти кичик Жорж Буш ўз қўли билан чизган дунё етакчилари портретларидан иборат галереяни оммага ҳавола этди. Бу ҳақда mk.ru хабар бермоқда.

Фото: topnews.ru

Фото: topnews.ru

Бушнинг Техас штати Даллас шаҳридаги президентлик музейида очилган кўргазма у билан учрашган дунё етакчилари суратларидан иборат.

Улар орасида Россия президенти Владимир Путин, посткоммунистик Чехиянинг марҳум биринчи президенти Вацлав Гавел, Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва Германия канцлери Ангела Меркель портретлари ҳам бор.

Фото: topnews.ru

Фото: topnews.ru

Кичик Жорж Буш ўзининг президентлик даврида дунёнинг баъзи етакчилари билан танишгани ва улар ҳақидаги ҳисларини тасвирлар орқали акс эттириш хоҳиши вужудга келганини таъкидлаган. Ўз қизига берган телевизион интервьюда собиқ президент ўзининг «буюк рассом» эмаслиги, бироқ, танасида «яширин Рембрандт» яшашини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар