• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон бюджети тақчиллиги рекорд даражада ортди. Нималарга кўп харажат қилинган? 

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон бюджетининг 2023 йил ижроси тўғрисидаги дастлабки маълумотларни тақдим этди. Қайд этилишича, ўтган йилда мамлакат бюджети тарихдаги энг катта тақчилликка дуч келган.

    Бюджет дефицити рекорди

    2023 йилда Ўзбекистон консолидациялашган бюджети даромадлари 321,0 триллион сўмни, харажатлари 380,0 триллион сўмни ташкил этди. Бунда харажатлар даромадлардан 59 триллион сўмга кўп бўлиб, бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,5 фоизга етган.

    Таққослаш учун, 2022 йилги бюджет даромадлари 286,5 триллион сўм, харажатлар 321,7 триллион сўм бўлган. Ўшанда йиллик бюджет дефицити 35,2 триллион сўм ёки ЯИМнинг 4 фоизини ташкил этган.

    Маълумот учун, мамлакат бюджетида 2019 йилда 13,2 триллион сўм, 2020 йилда 26,1 триллион сўм, 2021 йилда 40,8 триллион сўм тақчиллик кузатилган.

    2023 йилда бюджет пуллари нималарга кўпроқ сарфланди?

    Ўтган йилда давлат бюджетидан ижтимоий соҳа харажатлари учун 137,2 триллион сўм йўналтирилган. Шундан:

    • таълимга 61,2 триллион сўм;
    • соғлиқни сақлаш соҳасига 31,1 триллион сўм;
    • нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловларига 19,2 триллион сўм;
    • пенсиялар учун трансфертларга 13,8 триллион сўм;
    • маданият ва спортга 5,3 триллион сўм;
    • фанга 1,7 триллион сўм;
    • бошқа харажатларга 4,9 триллион сўм ажратилган.

    2023 йилда иқтисодий харажатлар учун 42,9 триллион сўм сарфланган. Шундан:

    • табиий газ нархидаги тафовут учун субсидияларга 18 триллион сўм;
    • сув хўжалиги харажатлари 8,7 триллион сўм;
    • суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга 7,7 триллион сўм;
    • аҳоли пунктларини ободонлаштиришга 4,7 триллион сўм;
    • уй-жой коммунал соҳасига 2,2 триллион сўм;
    • геология-қидирув ишларига 1 триллион сўм тўланган.

    Харажатларнинг иқтисодий таснифлари

    Ўтган йилдаги харажатлар иқтисодий таснифларга ажратилганда энг кўп маблағ иш ҳақлари учун тўлангани маълум бўлади — 93 триллион сўм. Шу билан бирга:

    • грантларга 30,7 триллион сўм;
    • субсидияларга 29,3 триллион сўм (шундан 20,7 триллион сўми энергетика ва геология-қидирувга сарфланган);
    • ижтимоий ажратмаларга 23,9 триллион сўм;
    • товарлар ва хизматларга 24,5 триллион сўм;
    • ижтимоий нафақаларга 21,7 триллион сўм харажат қилинган. Давлат олган кредитларга хизмат кўрсатиш фоизларига 8 триллион сўм тўланган. 

    Ҳудудлар кесимида олганда Тошкент шаҳрининг йиллик даромад (8,2 триллион сўм) ва харажатлари (10,3 триллион сўм) бошқа ҳудудларга қараганда энг юқори даражада қайд этилган. Энг кам даромад (1,4 триллион сўм) ва харажатлар (3,1 триллион сўм) Сирдарё вилояти ҳиссасига тўғри келган.

    Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябрда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори Шерзод Муҳамедов бюджет дефицити ортишига бир неча сабаблар борлигини айтганди.

    “Бюджет тақчиллигининг бу қадар ошиб кетишига маҳаллаларда фуқароларни қийнаб келган иқтисодий муаммолар ҳал қилингани, кам таъминланганларга қўшимча пуллар ажратилгани, пенсия ва нафақаларни белгиланган вақтдан олдин оширилгани таъсир қилди. Йил якунигача бюджет тақчиллигини 5,5 фоиздан оширмаслик чоралари кўрилмоқда”, — деган вазирлик масъули.

    Маълумот учун, 2022 йилдаги консолидациялашган бюджет тақчиллиги (-35,2 триллион сўм) ташқи ва ички кредитлар олиш, давлат активларини хусусийлаштириш ва давлат ғазна облигацияларини чиқариш ҳисобидан қопланганди. 

    2024 йил учун тасдиқланган бюджет қонунига кўра, жорий йилда мамлакатнинг консолидациялашган бюджет даромадлари 375 триллион сўмни, харажатлари 427, 6 триллион сўмни ташкил этиши прогноз қилинган. Бунда бюджет тақчиллиги 52 триллион сўмдан ортиши кутилмоқда.

    01.04.2024, 20:30   Изоҳ (0)   37271
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўтган йилги давлат бюджети тақчиллиги қандай қоплангани маълум қилинди

    14.08.2023, 22:52

    Йил бошидан бери Ўзбекистон бюджети тақчиллиги рекорд даражада ортгани маълум қилинди

    01.11.2023, 12:35

    Ўзбекистонда инфляция яна пасайди. Озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар нархлари қандай ўзгарди? 

    01.04.2024, 11:17

    Олтин сотуви Ўзбекистон экспортида катта улушни эгаллашда давом этмоқда

    29.03.2024, 12:25

    Январь–февраль ойларида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо ҳажми ошди

    28.03.2024, 18:10

    Ўзбекистонда катта сармоялар киритилишига қарамай, газ қазиб олиш ҳажми қисқариб, импорт улуши ўсмоқда

    26.03.2024, 17:19
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 2030 йилгача 1,5 млн гектарда ўрмонлар барпо этилади 

    Ўзбекистон | 3 июн, 11:11

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Реклама | 3 июн, 10:30

    Россия ўзининг хабарлар алмашиш мессенжерини ишга туширади

    Дунё | 3 июн, 11:09

    Ўзбекистонда 4 июнь куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 10:45

    Модричга А Сериянинг номдор клуби қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 3 июн, 10:44

    Рэпер Дрейк бриллиантлар билан қопланган Nokia телефонини намойиш қилди

    Мусиқа | 3 июн, 10:37

    Ҳиндистонда ёмғир ва тошқинлар сабабли 30 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 3 июн, 10:27

    Жанубий Кореяда президентлик сайлови бошланди. Номзодлар ким? 

    Дунё | 3 июн, 09:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.