• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда катта сармоялар киритилишига қарамай, газ қазиб олиш ҳажми қисқариб, импорт улуши ўсмоқда

    Мамлакатда табиий газ қазиб олиш ҳажми сезиларли қисқараётгани сабаб импорт улуши тез ўсиб бормоқда. Хусусан, 2020 йилда 50,4 млн долларлик газ импорт қилинган бўлса, 2023 йилда бу рақам 695 млн долларга етган.

    Фото: “Дарё”

    Кутилмаган кутилмалар

    Ўзбекистонда қазиб олинаётган табиий газ ҳажми йилдан йилга қисқаришда давом этмоқда. Хусусан, 2023 йилда республикада сўнги етти йил ичидаги энг кам — 46,7 млрд метр куб газ қазиб олинди. Бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан (56,4 млрд метр куб) 9,7 млрд метр куб кам дегани.

    Мазкур рақамлар мамлакатда газ қазиб олиш билан шуғулланувчи барча компанияларнинг умумий кўрсаткичидир. Улар орасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ энг йирик газ ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

    Айрим манбаларга кўра, 2022 йилда мамлакатда қазиб олинган газнинг (51,6 млрд метр куб) 30 фоиздан ортиғи Россия капитали иштирокидаги компаниялар ҳиссасига тўғри келган. Ўша йили “Ўзбекнефтгаз” 32,2 млрд метр куб газ қазиб олган.

    Компания масъулларидан бири журналистлар билан мулоқотда 2023 йилда ҳам 32,2 млрд метр куб газ қазиб олиш режалаштирилганини айтган. Аслида, дастлабки прогнозлар 34,1 млрд метр куб бўлиб, газ қазиш ҳажми камайиб бораётгани сабаб 32,2 млрд метр кубга пасайтирилган. Компания ахборот хизмати ҳозиргача ўтган йили қанча газ қазиб олингани тўғрисидаги маълумотларни очиқламади.

    Келгуси кўрсаткич яна пасаядими?

    Прогнозларга қаралса, 2023 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ қазиб олган газ ҳажми ўтган йилги умумий кўрсаткичнинг (46,7 млрд метр куб) 70 фоизига яқинлашади.

    Бу галги рақамлар ўтган йилдагидан ёмонроқ бўлиши мумкин. Жорий йилги давлат дастурида белгиланишича, “Ўзбекнефтгаз” 2024 йилда 29,3 млрд метр куб газ ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бу ўтган йилдаги ҳажмдан деярли 3 млрд метр кубга кам дегани.  

    Газ қазиб олиш ҳажмини ошириши учун ҳукумат “Ўзбекнефтгаз” АЖни максимал қўллаб-қувватлаб келади. Янги конлар излаш, бурғилаш, таъмирлаш ишларига юзлаб миллион доллар сарфланади. Шунга яраша натижа ҳам кутилганидек бўляптими? 

    Кўпроқ газ қазиб олиш йўлидаги сармоялар

    2023 йилга мўлжалланган инвестиция дастурига кўра, ўтган йили “Ўзбекнефтгаз” томонидан углеводород қазиб чиқаришни кўпайтириш учун нефть ва газ қудуқларини қайта тиклаш ишларига 100 млн доллар сарфланиши белгиланган. Республиканинг инвестиция блокларида геологик-қидирув ишларини амалга ошириш учун ҳам 100 млн доллар ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, тузилмавий корхоналардаги модернизация ва реконструкция ишлари учун 48,8 млн доллар сармоя киритиш режалаштирилган.

    Бундан ташқари, ўтган йили 2017–2023 йилларда углеводород хом ашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш дастурини якунлаш белгиланган. Ҳужжатда лойиҳанинг умумий қиймати 3 млрд долларни ташкил этиши акс этган бўлса, шундан 1,15 млрд доллари 2023 йилда ўзаштирилиши керак бўлган. Лойиҳа амалга ошиши натижасида республика бўйича 100 млрд метр куб табиий газ, 1,5 млрд тонна газ конденсатини қазиб олиш кўзда тутилган.

    Дастурда Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестицион блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш лойиҳасига 701 млн доллар сарфланиши кўрсатилган.

    Жорий давлат дастурида эса 2024 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 95 та ишлатиш қудуғини бурғилаш, 81 та қудуқда мураккаб турдаги капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳисобига уларни ишлаб чиқаришга қайтариш, 42 та технологик тадбирни амалга ошириш белгиланган. Бажарилган ишлар эвазига 29,3 млрд метр куб табиий газни қазиб чиқариш кўзда тутилган.

    Инвестиция дастурида эса “Ўзбекнефтгаз” томонидан газ қазиб олишни кўпайтиришга қаратилган лойиҳаларга қанча сарфланиши кўрсатиб ўтилган. Жумладан, бу йил Мўйноқ, Қоракўл, Ғузор, Миришкор ва Муборак туманларида 321 миллион доллар эвазига газ қудуқларини бурғилаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилади. Мазкур туманлардаги конларда қудуқ усти компрессор станцияларини қуриш лойиҳаси учун 200 миллион доллар ажратилади. Шу билан бирга, ушбу туманларда геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун 79,6 млн доллар йўналтирилади.

    Мўйноқ, Қоракўл, Ғузор, Миришкор ва Муборак туманларидаги қудуқларда таъмирлаш ишларини олиб боришга 45 млн доллар сарфланади.

    Ўзбекистон газ захиралари

    2023 йил августида “Ўзлитинефтгаз” АЖ раиси Улуғбек Назаров журналистлар билан суҳбатлашиб, “Ўзбекнефтгаз” конларидаги асосий захираларнинг ярмидан кўпида газ қазиб олинганини айтганди.

    Улуғбек Назаров
    Фото: “Дарё”
    Масалан, “Лукойл” конларидаги захираларнинг 30 фоизи олинган. Шунинг учун уларда маҳсулдорлик барқарор. Бизнинг асосий конларимизда эса 50–70 фоиздан кўп захиралар олинган. Бухоро ва Қашқадарёдаги 80 фоиз конлар топиб бўлинган. У ерларда газ конларининг 20 фоизи қолган ва улар кичик-кичик конлар, — деган мутахассис.

    Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқаришнинг асосий ҳажми Қашқадарё вилоятидаги “Шўртан” ва “Муборак”, Бухородаги “Газли” ҳамда Қорақалпоғистондаги “Устюрт” конлари ҳиссасига тўғри келади.

    Республикада барча конлардаги газ захираларининг умумий ҳажми 1,8 триллион метр кубни ташкил этади. Мазкур захираларнинг 50 фоизи — 900 миллиард метр куби “Ўзбекнефтгаз” конларига тегишли.

    Ўсиб бораётган газ импорти

    Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон хориждан 2020 йилда 50,4 млн долларлик, 2021 йилда 154,5 млн долларлик, 2022 йилда 281,9 млн долларлик газ импорт қилган. 2023 йилда эса газ импорти ҳажми қолган йилларга қараганда сезиларли даражада ошиб, 694,9 млн долларга етган.

    Жорий йилда газ импорти ҳажми рекорд даражада ўсиши мумкин. Чунки республика январь–февраль ойларида 166,7 млн долларлик газ импорт қилди. Бу кўрсаткич 2021 йилдаги йиллик рақамлардан кўра кўпроқдир.

    Ўзбекистон 2023 йил 7 октябрдан Қозоғистон ҳудуди орқали “Марказий Осиё—Марказ” газ қувурида Россиядан газ импортини бошлаган. UzGasTrade ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасидаги икки йиллик шартномага кўра, республикага кунига 9 миллион куб метр ёки йилига қарийб 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш кўзда тутилган.

    Ўзбекистонга Россиядан газ импортини ошириш мақсадида магистрал газ қувурларини модернизация қилиш дастурини амалга ошириш белгиланган. Дастурнинг биринчи босқичида (2024—2030 йилларда) модернизация ишларига 500 миллион доллар ажратилиши режалаштирилган. Шу орқали табиий газ қабул қилишни кунига 32 миллион куб метргача ошириш кўзда тутилган. Лойиҳа хорижий кредитлар ҳисобидан молиялаштирилади.

    Шунингдек, республикада магистрал газ узатиш тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури (2021—2024 йиллар) ҳам давом эттирилади. Умумий қиймати 483 миллион доллар бўлган лойиҳа 511 километр магистрал газ қувурлари ва 10 та газ насос агрегатини модернизация қилишни кўзда тутади.

    Умуман олганда, Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми қисиқаргани сари газ импорти ҳажмини ошириш ҳаракатлари жадаллашаётгандек.

    Исломбек Умаралиев

    26.03.2024, 17:19   Изоҳ (0)   5134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Газимиз ҳали кўп”. Ўзбекистон газ захиралари неча йилга етади?

    15.08.2023, 21:25

    “Газ етишмаслиги аҳоли сони ошаётгани билан боғлиқ” — “Ўзбекнефтгаз” раиси ўринбосари Беҳзод Усмонов

    17.08.2023, 22:40

    Ўзбекистон январь–февраль ойларида қанча газ экспорт қилгани маълум бўлди 

    25.03.2024, 16:01

    Ўзбекистонда давлат банкларини хусусийлаштириш: ҳозирги жараён ва эҳтимолий кечикишлар

    26.03.2024, 15:10

    Ўзбекистонда балоғат ёшидаги аҳолининг 90 фоиздан ортиғи расмий кредит олиш имкониятига эга эмас — ХМК

    20.03.2024, 13:13

    Ўзбекистон кафиллигидаги хорижий кредитлар ҳисобидан қанча инвестиция ўзлаштирилгани очиқланди

    18.03.2024, 14:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.