• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Оилавий болалар уйларини ташкил қилган ота-оналарни ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритиш лозим” — сенатор

    Сенат оилавий болалар уйларини ташкил қилган ота-оналарни ўз-ўзини банд қилган шахслар рўйхатига киритиш юзасидан ҳукуматга таклиф киритди.

    Дилором Ташмуҳамедова
    Фото: Сенат

    Ялпи мажлисда сенатор Дилором Ташмуҳамедова оилавий болалар уйларини ташкил этган ота-оналарни келажакда меҳнат стажи бўйича пенсия олишлари учун ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш таклифини билдирди.

    2022 йилнинг 1 сентябрига қадар оилавий болалар уйи юридик шахс сифатида фаолият юритган. Бунда болаларни парваришлаётган ота-оналарга иш ҳақи тўланиб, уларга меҳнат стажи ҳисобланган. Кейинчалик бу тартиб ўзгарган.

    Бир фарзандни тарбиялаб, вояга етказиш қанчалик масъулиятли ва машаққатли иш эканини жуда яхши биламиз. Шу маънода мазкур таклиф ҳукумат томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилса ва ижобий ҳал этиш чоралари кўрилса, 659 нафар болани парваришлаб, тарбиялаётган фидойи ота-оналарни қўллаб-қувватлаган ва рағбатлантирган бўлардик, — деди сенатор.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходими Фаррух Зокировнинг айтишишча, 345-сонли қарор билан оилавий болалар уйининг юридик мақоми бекор қилинган.

    Бунга юридик мақомга эга бўлган оилавий болалар уйида бюджетдан ажратилган маблағлар сарфланишида озроқ муаммолар кузатилган. Боиси улар нимадир сотиб олмоқчи бўлса, шартнома қилиш керак бўлган. Шунинг учун юридик мақоми бекор қилинган.

    Оилавий болалар уйининг муаммоларини бартараф этишга қаратилган президент қарори Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Юқорида кўтарилган масаланинг ечими мазкур қарорда акс этган, — деди вазирлик масъул ходими.

    Ҳозирда республикада 126 та оилавий болалар уйлари ташкил этилган бўлиб, уларда 659 нафар бола тарбияланмоқда.

    Маълумот учун:

    • Қашқадарё – 84 нафар (15 уйда);
    • Фарғона – 60 нафар (14 уйда);
    • Қорақалпоғистон – 77 нафар (14 уйда);
    • Тошкент вилояти – 49 нафар (10 уйда);
    • Тошкент шаҳри – 56 нафар (12 уйда);
    • Бухоро – 30 нафар (6 уйда);
    • Самарқанд – 43 нафар (9 уйда);
    • Жиззах – 53 нафар (11 уйда);
    • Хоразм – 67 нафар (10 уйда);
    • Сирдарё – 46 нафар (8 уйда);
    • Навоий – 47 нафар (7 уйда);
    • Сурхондарё – 27 нафар (5 уйда);
    • Андижон – 12 нафар (3 уйда);
    • Наманган – 8 нафар (2 уйда) бола тарбияга олинган.

    Маълумот учун, президентнинг 2020 йил  июндаги қарори билан ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тасдиқланган.

    01.04.2024, 15:49   Изоҳ (0)   3481
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этишга оид фармонни имзолади

    03.06.2023, 08:41

    Ўзбекистонда фаолияти тугатилган меҳрибонлик уйлари сони маълум қилинди

    17.08.2023, 18:50

    Ўзбекистонда меҳрибонлик уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди

    11.01.2024, 15:18

    Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев қамалди 

    01.04.2024, 15:18

    Шаҳрисабзда отиб кетилган фуқаро самбо бўйича жаҳон чемпиони экани маълум бўлди 

    01.04.2024, 15:09

    “Победа” авиакомпанияси Москва ва Тошкент ўртасида парвозларни йўлга қўяди

    01.04.2024, 13:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Кубоги. “Истиқлол” “Малаван”ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди. Машарипов захирада қолдирилди (видео)

    Спорт | 30 май, 08:48

    Россия Эрон дронларини олтин қуймасида сотиб олган — ОАВ

    Дунё | 30 май, 08:47

    Land Rover ўзининг янгиланган Defender моделини тақдим этди

    Авто | 30 май, 08:38

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё—Италия” саммитида иштирок этади

    Ўзбекистон | 30 май, 08:22

    Ўзбекистонда нечта олий таълим ташкилоти фаолият юритаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 май, 23:50

    Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 29 май, 23:31

    “Дарё” дайжести: 29 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 29 май, 23:25

    Саида Мирзиёева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 29 май, 23:10

    Конгрессмен Трампдан инвесторлар учун ташкил этилган кечки овқат тафсилотларини ошкор қилишни талаб қилди

    Дунё | 29 май, 22:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.