• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда солиқ идоралари ходимлари 24,5 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

    Солиқ, божхона, банк ходимлари, ҳоким ўринбосари ва тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ бюджетнинг 24,5 миллиард сўмини талон-торож қилгани аниқланди. 

    Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 17 нафар солиқ идоралари ходимлари, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

    Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020—2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебел маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали улар жами 24 миллиард 580 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қиган.

    Жиноий гуруҳ фаолиятини солиқ идораларининг собиқ ходими мувофиқлаштириб борган ва айнан мазкур шахс норасмий раҳбарлик қилган корхоналар Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатдан ўтган бўлса-да, уларнинг юридик манзиллари асоссиз равишда тез-тез ўзгартирилиб, уларга расмий раҳбар сифатида ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг номлари киритилган. Шунингдек, корхоналарнинг фаолият тури сифатида мебел ишлаб чиқариш билан шуғулланиш белгиланган бўлса-да, аслида улар ҳеч қандай ишлаб чиқаришни амалга оширишмаган.

    Бундан ташқари, ҳисобот ҳужжатларида гўёки ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Қирғизистонга экспорт қилингани акс эттирилган. Лекин текширувлар жараёнида экспорт операциялари амалга оширилмагани, корхоналарнинг муҳрлари уюшган гуруҳ томонидан сохталаштирилгани ва экспорт шартномалари шакллантирилгани ҳамда давлат бюджетидан юқорида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи пул маблағлари ноқонуний қайтариб олингани аниқланди.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167, 179, 184, 209 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

    Тергов давомида 6 миллиард 808 миллион сўм давлат ҳисобига ундирилди. Шунингдек, етказилган зарарни қоплаш учун 6 млрд 300 млн сўмлик мол-мулк, жумладан, 1 та кўп қаватли хусусий тиббий клиника биноси, 1 та автомобиллар ювиш шохобчаси, 2 та хонадон, 6 та автомашина ҳамда телефон ва компьютер жиҳозлари хатланди.

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 38 нафар судланувчининг 14 нафарига 5 йил-у 6 ойдан 7 йил-у 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, 18 нафар шахсга нисбатан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, уларга Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил муддат ичида етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти билан 3 йил синов муддати тайинланди.

    Бундан ташқари, судланувчиларнинг 6 нафарига нисбатан 2 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    5 март, 10:20   Изоҳ (0)   2959
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ДХХ#солиқ#талон-торож

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 трлн сўм маблағни нақдлаштирган, 30 млн долларни чет элга чиқариб юборган жиноий гуруҳ иши судга оширилди

    17.09.2020, 12:33

    Тошкент вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

    12.06.2024, 18:10

    Самарқанд ва Бухорода суд бошқарувчилари пора билан қўлга тушди (видео)

    22.06.2024, 12:40

    Фарғонада 2,5 гектар ерни 650 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди 

    16 феврал, 18:35

    Наманган, Хоразм, Фарғонада ҳаж ва умрага ноқонуний юбормоқчи бўлганлар ушланди (видео)

    18 феврал, 11:03

    Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош қилинди

    19 феврал, 22:35

    Тошкент вилоятида ерни 2,4 млн долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

    21 феврал, 10:36

    Андижонда 2 гектар ерни 300 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    23 феврал, 20:35

    Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган ота ва унинг икки ўғли қўлга тушди (видео)  

    25 феврал, 12:12

    Гиёҳвандлик воситалари, тиғли буюмлар, ўқотар қуроллар: Тошкентда ўтказилган тезкор-профилактик тадбирларда қандай ҳолатлар аниқланди?

    25 феврал, 22:30

    Андижонда ноқонуний йўл билан Японияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди (видео)

    28 феврал, 11:09

    Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлган шахслар ушланди

    28 феврал, 23:16

    Ўзбекистоннинг икки вилоятида 650 млн сўмлик газ ва электрдан ўғринча фойдаланиш ҳолатлари фош этилди 

    1 март, 23:28
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.