Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Нарпай туманида 2000 та терак кесиб ташлангани ҳамда дарё қисмидан қум-шағал қазиб олингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бунга вилоят экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2000 та терак кесилиши деган ҳолат аслида туман Йўллардан фойдаланиш корхонасига тегишли бўлган ҳудудда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган терак кўчатлари корхона масъулларнинг эътиборсизлиги натижасида сувсизликдан қуриб қолганлиги билан боғлиқ бўлиб чиқди.

Ушбу вазият юзасидан ҳудуд бириктирилган масъулга МЖтКнинг 79-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 10 баробарида жарима белгиланган ва табиатга 372 миллион зарар етказилгани аниқланиб, тегишли ҳужжатлар қонуний баҳо беришлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилган.
Шу билан бирга, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё муҳофаза қисмидан қум-шағал аралашмасини қазиб олиниши юзасидан ҳам тегишли тартибда ўрганиш ишлар олиб борилиб, ҳуқуқбузарлар шахсига аниқлик киритиш мақсадида, туман ИИБ ёзма шаклда мурожаат қилинган.
Баёнотда инспекторларга қилинган босим тўғрисидаги сўзларга эса “Сарлавҳада келтирилган важ юзасидан нега тўхталиб ўтирмаганлигимизни барча бирдек тушуниб олди деб ўйлаймиз”, дея изоҳ берилган.
Изоҳ (0)