Қирғизистон ва Ўзбекистон 600 миллион куб метр сувни Қозоғистонга йўналтиради. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Қанат Бозумбаев хабар берди.

Бозумбаевнинг сўзларига кўра, бутун Марказий Осиёда бу йил қурғоқчил келди. Туркистон ва Қизилўрда вилоятларини сув билан таъминловчи Сирдарёнинг асосий ўзанига одатдагидан 30–40 фоиз кам сув келмоқда. Аномал иссиқлик туфайли деҳқончилик эҳтиёжлари ортган, аммо мавжуд сув ҳажми етарли эмас.
Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари билан сув танқислигини бартараф этиш масаласини муҳокама қилган.
Ўтган ҳафта улар (Ўзбекистон ва Қирғизистон) бизга сув етказиш жадвалидан бир миллиард куб метрдан ортиқ ортда қолди. Келишувга мувофиқ, шу ҳафтадан бошлаб кейинги икки ҳафта ичида ҳудудимизга 600 миллион куб метрга яқин сув йўналтирилади. Бизда вегетация даври август ойида якунланади. Вазиятнинг кескинлигига қарамай, бу даврни талафотларсиз ўтказишга ҳаракат қиламиз.
Шахсан ўзим Туркистон вилоятини айланиб чиқдим, кўплаб туманларда, сув омборларида бўлдим, фермерлар билан учрашувлар ўтказдим. Суғориш сувидан фойдаланадиган деярли барча туманларни айланиб чиқдим, Қизилўрда вилоятини ҳам кўздан кечирдим. Вазият мураккаб, аммо бундан ҳам оғирроқ йиллар бўлган, деди Бозумбаев.
Унинг сўзларига кўра, ҳосил суғориш суви билан таъминланиши нуқтайи назаридан муаммо бўлмайди.
Изоҳ (0)