• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда айрим товар ва хизматларга ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади 

    Ўзбекистонда айрим товар ва хизматларга ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Унга кўра, “Ўзбекистон Республикаси президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

    Фармонга асосан, 2025 йил 1 январдан:

    • йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади;
    • янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

    Бундан аввал президентнинг 30 августдаги фармони билан айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилиши белгиланган. Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25-санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади:

    ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми:

    • 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
    • 60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;
    • туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

     2024 йил 1 ноябрдан барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий қилинади.

    2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади.

    Шу санадан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

    Шунингдек, айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг 40 фоизгача қисми кешбэк сифатида қайтариб берилиши ҳақида 20 август куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтган президентнинг тадбиркор ва инвесторлар билан учрашувида маълум қилинганди. Мулоқотда давлат раҳбари умумий овқатланиш ҳамда меҳмонхона хизматларининг энг катта муаммоси ҚҚС ва ишчилар ҳисобини юритиш эканидан хабардорлигини айтганди.

    19.09.2024, 10:40   Изоҳ (0)   8439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пенсионерлар ёки ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай солиқ имтиёзлари бор?  

    12.03.2024, 20:05

    Ўзбекистонда давлат ва хусусий корхоналарга қанча миқдорда солиқ имтиёзлари берилмоқда?

    13.03.2024, 19:06

    Солиқ тўловчилар 5 ойда қанча солиқ имтиёзларидан фойдалангани маълум бўлди

    30.06.2024, 18:55

    Маош 1,5 минг доллар: Словакия ўзбекистонликларни ишга таклиф қиляпти 

    19.09.2024, 09:25

    Фарғонада ажрашганига тўрт ой бўлган келин сарполарини МИБ орқали қайтариб олди 

    19.09.2024, 09:05

    Ўзбекистон босиб олинган Фаластин ҳудудидан Исроил қўшинлари чиқиб кетишига овоз берди

    19.09.2024, 08:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.