Колумбиянинг Серете шаҳрида оила янги туғилган қизига ChatGPT чатботи шарафига Чат Йипити деб исм қўйди. Бу ҳақда UPI хабар қилмоқда.

Кордова департаментининг кичик Серете шаҳрида колумбиялик оила янги туғилган чақалоғига машҳур ChatGPT дастури шарафига Чат Йипити Бастидас Герра деб исм қўйиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, ота-оналар бу исмни танлашларини “янги технологиялар ва сунъий интеллект даврига ҳурмат белгиси” сифатида изоҳлашган. Миллий Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими бу ғайриоддий исмни ҳеч қандай эътирозсиз рўйхатдан ўтказган.
Кўплаб фойдаланувчилар ҳайратланиб, бундай исм келажакда болага қийинчилик туғдириши мумкинлигини таъкидлаб, ўз шубҳаларини билдирдилар. Бошқалар эса, аксинча, ота-оналарнинг бу қарорини оригинал ва ҳатто “илғор” деб баҳолашган.
Гарчи Колумбия қонунчилигида муайян исмларга тақиқ қўйилмаган бўлса-да, Миллий реестр ходимлари танланган исм болани камситиши ёки унинг обрўсига путур етказиши мумкин деб ҳисобласа, рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳуқуқига эга.
Бундан аввал АҚШда эркак ChatGPT маслаҳати сабабли руҳий касалликлар шифохонасига тушиб қолгани хабар қилинганди.
Август ойи бошида OpenAI нозик мавзуларда фойдаланувчилар билан мулоқот қилишда масъулиятни оширишга қаратилган ChatGPT хулқ-атвор моделининг янгиланишини эълон қилганди. Энди чат-бот “жуфтидан ажралиш керакми” каби шахсий ёки ҳиссий сўровларга тўғридан-тўғри маслаҳат бермайди
Изоҳ (0)