• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    АҚШ ҳукумати Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳибсга олишга ёрдам берганларга тақдим этиладиган мукофот пулини икки баравар ошириб, 50 миллион долларга етказди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    АҚШ Бош прокурори Пам Бондига кўра, Мадуро тўғридан тўғри гиёҳванд моддалар контрабандасига алоқадор бўлиб, Вашингтон сиёсатчини “дунёдаги энг йирик наркотрафикчилардан бири” деб атамоқда. Қўшма Штатлар аллақачон сиёсатчини қўлга тушириш учун 25 миллион доллар мукофот эълон қилган эди.

    Маълум қилинишича, у Колумбиядаги FARC исёнчилари билан ҳамкорлик қилиб, АҚШга кокаин оқимини “қурол сифатида” ишлатишда айбланмоқда. Шу пайтгача Мадуронинг ўзи ва шерикларига тегишли 30 тонна кокаин мусодара қилинган, шундан қарийб 7 тоннаси тўғридан тўғри президентга боғлиқ ҳисобланади.

    Венесуэла ҳукумати бу айбловларга расмий жавоб бермаган. Мадуро эса аввалдан АҚШнинг бундай даъволарини рад этиб келади. АҚШда Дональд Трамп президентлиги даврида Мадуро ва бир қатор юқори лавозимли венесуэлалик амалдорлар наркотерроризм, коррупция ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланган. Вашингтон, шунингдек, Мадурони “Трен де Арагуа” гуруҳи ва Мексикадаги қудратли “Синалоа” картели билан ҳамкорлик қилишда гумон қилмоқда.

    2013 йилда Венесуэла ҳокимиятига келган Мадуро мухолифларни бостириш ва норозиларни зўравонлик билан бўйсундиришда ҳам айбланади. Сиёсатчи 2024 йили ўтказилган ва халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган сайловдан кейин ҳам ҳокимиятини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

    Венесуэланинг собиқ ҳарбий разведка раҳбари Уго Карвахаль 2025 йил июнь ойида АҚШда бир неча гиёҳванд моддалар контрабандаси айбловлари бўйича судланган. У аввал айбловларни рад этган бўлса-да, кейинроқ айбини тан олиб, ҳозирда АҚШ ҳукумати билан Мадурога қарши ҳамкорлик қилаётгани тахмин қилинмоқда.

    Маълумот учун, йил бошида АҚШдан ташқари Буюк Британия ва Европа иттифоқи ҳам Мадуронинг қайта президент бўлиши ортидан унинг ҳукуматига қарши бир қанча санкциялар жорий қилган.

    Николас Мадуро 1962 йил 23 ноябрда Венесуэланинг Каракас шаҳрида туғилган. Дастлаб у автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаган, сўнгра транспорт соҳасидаги касаба уюшмасида фаолият юритган. Унинг сиёсий фаолияти Венесуэла Социалистлар партиясида бошланган.
     
    Мадуро 2006–2013 йилларда мамлакатда ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган, 2012 йилда эса вице-президент лавозимига тайинланган. У 2013, 2018 ва 2024 йилларда 3 марта президентликка сайланган. Унинг президентлик даврида Венесуэла оғир иқтисодий инқироз, гиперинфляция ва оммавий миграция билан юзлашмоқда.

    8 август, 11:52   Изоҳ (0)   3553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Ноклас Мадуро#Венесуэла#мукофот#президент

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40

    Президент Бухородаги 5 мингта хонадонда арзон иссиқхоналар қуриш вазифасини қўйди

    Ўзбекистон | 12 август, 19:30

    Келажакда Сомон йўли Andromeda галактикаси билан тўқнашиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 12 август, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.