• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва 49 нафар судланувчи иши ёпиқ судда кўриб чиқиладиган бўлди

    Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида судья Сардор Содиқов раислигида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва 49 нафар судланувчи иши кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилганди. Суднинг 6 сентябрь куни давом этган мажлисида ОАВ вакиллари фаолияти чеклаб қўйилган бўлса, 12 сентябрь куни давом этган мажлисида суд иши ёпиқ экани маълум қилинди ва барча журналистлар суд залидан чиқариб юборилди. Бу ҳақда суд мажлисида иштирок этган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Бунга фуқаровий даъвогарлардан бири — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги хизмат кўрсатиш агентлигининг шу ҳақдаги илтимосномаси сабаб бўлди. 

    Суднинг 12 сентябрдаги мажлисида дабдурстдан пайдо бўлган фуқаровий даъвогарлардан бири — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги хизмат кўрсатиш агентлиги вакили Ғофур Маҳкамов судга илтимоснома киритиб, мажлисни ёпиқ тарзда давом эттиришни сўради. 

    Фуқаровий даъвогарлардан яна бири “Миллий банк” вакиллари аввалги суд мажлисларида ҳам қатнашган экан. Судья бу сафарги суд мажлисида вакилнинг ўзгариб қолишидан ажабланар экан, унинг шахсига аниқлик киритди. Аввалги суд мажлисида бошқа биров қатнашган, шекилли, бу сафарги вакилнинг исм-фамияси Камолахон Исаева экани ойдинлашди. Бироқ вазирлик қошидаги агентлик вакили фуқаровий даъвогар сифатида суд мажлисида бугун пайдо бўлди. Ва бугун судни ёпиқ ўтказиш ҳақида илтимоснома киритди, дейди суд мажлисида қатнашган ОАВ вакилларидан бири. 

    Судда вазирлик қошидаги агентлик вакилининг илтимосномасини тинглаган адвокатлар, жумладан, адвокат Қиличов, Раҳматов, Алимов ва Янгибоевлар ҳамда аксарият судланувчилар бу илтимосномани рад этишни, боиси Жиноят-процессуал кодексида 2 хил ҳолатда давлат сири ва жинсий зўравонлик билан боғлиқ ҳолатларда ёпиқ суд мажлислари бўлиши белгиланганини эслатди. 

    Суд ишига раислик қилувчи Сардор Содиқов бир неча адвокатлар ва судланувчиларнинг суд мажлиси очиқ бўлишини сўрагани, шунингдек, саноқли адвокатларнинг судга ҳавола қилиши ҳақидаги сўзларини тингласа-да, “хизмат доирасидан фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар янграшини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келдик”, дея судни ёпиқ деб эълон қилди. Ҳамда журналистлардан буни тўғри тушунишни сўради.

    Эслатиб ўтамиз, суднинг 6 сентябрь куни давом этган мажлисида ОАВ вакиллари фаолияти чеклаб қўйилгач, “Кун.уз”, “Газета.уз” ва “Қалампир.уз” сайти журналистлари “Дарё” журналистининг саволига жавобан буни қоралашини маълум қилганди. 

    Масалан, Нукус воқеалари иши, шунингдек, “Док-1 Макс” айбдорлари иши кўриб чиқилган суд мажлисларида дастлаб судланувчилар ва адвокатлар ОАВ иштирокига қарши бўлса-да, судья бу ишлар жамоатчилик назоратида эканини, шунингдек, суднинг шаффофлигини таъминлаш учун ҳам мажлисларда журналистлар иштироки муҳим дея, бизнинг ишлашимиз учун замин яратганди. Нукус воқеалари суди “Газета.уз” сайти орқали онлайн ёритиб борилганди, деганди “Газета.уз” журналисти Миролим Исажонов. 

    Шундан сўнг, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Азиз Воитов суди жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши керак, деган чақириқ билан чиқди. 

    Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон фармонига мувофиқ, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича суд мажлислари телеканаллар, шунингдек, интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур суд мажлиси юқоридаги Фармон талаблари асосида жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканлигини маълум қилади, деганди масъуллар.
    12.09.2024, 12:40   Изоҳ (0)   7753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Журналистлар агент бўлиши мумкин”. Собиқ вазир судида адвокатлар ОАВ вакиллари иштирокига қаршилик қилди

    05.09.2024, 19:00

    “Судда қатнашиш мумкин, аммо фото-видеога олиш мумкинмас”. Собиқ вазир судида журналистлар фаолияти чекланди  

    06.09.2024, 23:00

    Азиз Воитов суди жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши керак — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

    07.09.2024, 09:50

    Ўзбекистонда 13 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

    12.09.2024, 12:10

    Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, “пагон”ини юлган майорга танбеҳ берилди

    12.09.2024, 11:41

    Ҳудудий прокуратураларда камбағалликни қисқартириш бўйича бўлинмалар ташкил этилади

    12.09.2024, 11:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурадов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    Дунё | 15 июн, 09:21

    Кўкрак сути бези саратони ҳақидаги саволларга жавоблар

    Саломатлик | 15 июн, 08:54

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.