• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Судда қатнашиш мумкин, аммо фото-видеога олиш мумкинмас”. Собиқ вазир судида журналистлар фаолияти чекланди  

    Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида судья Сардор Содиқов раислигида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва 49 нафар судланувчи иши кўриб чиқилаётгани хабар берилганди. Суднинг 6 сентябрь куни давом этган навбатдаги мажлисида ОАВ вакилларининг фаолияти чеклаб қўйилди. Уларга суд мажлисида фото, видео ва аудиоматериал олиш тақиқланди. 

    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналистининг хабар беришича, ОАВ вакиллари шундан сўнг суд залини тарк этган. 

    “Адвокат Абдураимов судга журналистларни киритмаслик ҳақида илтимоснома берди. Бу илтимоснома бир нечта адвокатлар ва судланувчилар томонидан қўллаб-қувватланди. Бироқ ҳамма адвокатлар ҳам буни қўлламади. Биз шу пайтда журналистларга ҳам сўз берилиб, уларнинг ҳам фикри эшитилади деб ўйлагандик. Аммо бизга навбат берилмади. Маслаҳатхонага кирган судья адвокатлар илтимосномасини қисман қаноатлантирганини айтиб, суд мажлисида журналистларнинг фото, видео ва аудиоматериаллар олишини тақиқлади. Судьяга кўра, журналистлар суд мажлисида иштирок этиб, маълумотларни қўлёзма тарзида ёзиб олиши ва шу тарзда ёритиши мумкин”, дейди “Кун.уз” интернет нашри журналисти Бахтиёр Тўхтаев. 
    Бахтиёр Тўхтаев
    Фото: “Дарё”

    Журналист суднинг айни пайтдаги ҳаракати ОАВ вакиллари фаолиятини чеклаганини айтмоқда.

    “Судда сўз беришса, суд тергови пайтида фаолиятимизни қисман чеклаб, айни пайтдаги жараёнлар — судланувчиларнинг шахсига аниқлик киритилиши, айблов хулосасининг ўқиб эшиттирилиши билан боғлиқ ҳолатларда аудио, фото ва видеога рухсат беришлари кераклигини тушунтирмоқчи эдим”, — дейди журналист. 

    “Газета.уз” нашри мухбири Миролим Исажонов расмий ахборотларда очиқ суд дея бонг урилаётган суд ёпиқ суддан фарқли бўлмаётганини айтмоқда. 

    Миролим Исажонов
    Фото: “Дарё”
    “Расмий баёнотларда очиқ суд дейиляпти. Лекин ичкаридаги ҳолатни кўряпсиз. Бунақа тартибда ёритгандан ёритмаган маъқул. Чунки биз журналистларга факт керак. Ўтган суд мажлисини ёзган журналистларни бўрттириб ёзди дейишяпти, эртага аудио ёки видеофакт бўлмаса бизга ҳам шундай тамғани қўйиши, судлашишгача боришлари мумкин. Шу учун бунга қаршиман ва суд мажлисидан чиқиб кетдим”, дейди журналист. 

    Миролим Исажоновнинг билдиришича, бугунга қадар бўлиб ўтган Нукус воқеалари ва “Док-1 Макс” судларида журналистларга ҳеч қандай тўсиқ қўйилмаган. Ушбу суд мажлисларини бугунги судьяларга намуна қилиб кўрсаца бўлади. 

    “Масалан Нукус воқеалари иши, шунингдек, “Док-1 Макс” айбдорлари иши кўриб чиқилган суд мажлисларида дастлаб судланувчилар ва адвокатлар ОАВ иштирокига қарши бўлса-да, судья бу ишлар жамоатчилик назоратида эканини, шунингдек, суднинг шаффофлигини таъминлаш учун ҳам мажлисларда журналистлар иштироки муҳим дея, бизнинг ишлашимиз учун замин яратганди. Нукус воқеалари суди “Газета.уз” сайти орқали онлайн ёритиб борилганди”, дейди суҳбатдош. 

    “Газета.уз” журналистининг қўшимча қилишича, бугунги суд мажлисида судья Сардор Содиқов телефон ўйнаб ўтирган. Журналист бу ҳолатни суратга олмоқчи бўлганида Миллий гвардия ходимлари журналистга қаршилик кўрсатиб, судья рухсатисиз суд залида суратга олиш мумкин эмаслигини айтган. 

    “Қалампир.уз” журналисти Ҳулкар Муртазоеванинг айтишича, бугунги судда давлат айбловчиси ҳам журналистларнинг суддан чиқариб юборилишини сўраган. 

    Ҳулкар Муртазоева
    Фото: “Дарё”
    “Судга кириш мумкин экан, аммо ёритиш мумкинмас, ёзиб олиш мумкин, диктофон ишлатиш мумкинмас, кимлар кўрсатма берганини ёзиш мумкин, лекин нима деб кўрсатма берганини ёзиш мумкин эмас экан. Унда биз қандай ишлаймиз?”, дейди Ҳулкар Муртазоева. 

    “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастури журналисти Мўтабар Нурмуҳаммедованинг айтишича, судья Сардор Содиқов очиқ судни ёпиқ судга айлантириш учун адвокатлардан қурол сифатида фойдаланган.

    Мўтабар Нурмуҳаммедова
    Фото: Мўтабар Нурмуҳаммедова шахсий архивидан
    “Бу судда иштирок этаётган адвокатларнинг аксарияти журналистларни танимас, билмас экан. Шундай бўлса-да, бизни ҳуқуқий билимсизликда айблашгани шахсан мени хафа қилди. Айнан шу судга раислик қилувчи судья бизнинг фаолиятимизни яхши биларди. Адвокатлар бизнинг касбий маҳоратимизга ишонмаса судьядан сўрашлари мумкин эди. Менинг назаримда судья очиқ судни ёпиққа айлантириш учун айнан адвокатлардан, уларнинг фикрларидан қурол сифатида фойдаланди”, дейди Мўтабар Нурмуҳаммедова.  

    “Севимли” телеканали мухбири ҳам судья Сардор Содиқов суд мажлисида телефон ўйнаб ўтирганини тасдиқлади.

    “Судда бизга фото, видео ва аудио олишга тўсиқ қўйилгач, чиқиб кета бошладик. Шунда судланувчиларнинг яқинлари ва айрим адвокатлар телефон рақамларимизни сўрашди. Нега десак, агар суднинг қарори адолатсиз бўлса, уларни қониқтирмаса бизга мурожаат қилишларини айтишди. Энг ёмони адвокатлар ва судланувчилар ОАВдан қурол сифатида фойдаланишмоқчи бўляпти. Бугунги суд мажлисини ёритишга келганда эса ёвқараш қилиб, эркин фаолиятимизга тўсиқ бўлишмоқда”, дейди журналист. 

    Аввалги суд мажлисларида судда сўз олган адвокатлардан бири Темур Раҳматов интернет нашрларининг бирида собиқ вазир Азиз Воитов иши судда кўриб чиқилгани ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилингани ёзилганини айтиб, журналистларни нотўғри ахборот тарқатаётганликда айблаганди. Шунингдек, судда сўз олган ва исм-шарифини айтмаган яна бир адвокат судда қатнашаётган журналистлар хорижликлар агенти бўлиши мумкинлигини айтиб, шу боис уларга судни ёритишни тақиқлаш кераклигини таклиф қилганди.

    06.09.2024, 23:00   Изоҳ (0)   15911
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 6 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

    06.09.2024, 22:35

    Жиззахда ўзганинг номига 20 млн сўм онлайн кредит расмийлаштирган шахс ушланди 

    06.09.2024, 22:10

    Тошкентдаги савдо дўконида акциз марка билан елимланмаган алкоголь маҳсулотлари аниқланди 

    06.09.2024, 21:35

    Андижонда МИБ тадбиркорга кредит маблағини беришдан бош тортган банкдан 200 млн сўм ундириб берди  

    06.09.2024, 21:05

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг ёрдам пулидан қимматбаҳо машина сотиб олгани юзасидан изоҳ берди 

    06.09.2024, 20:24

    Оҳангарон ва Наманганда электрдан ноқонуний фойдаланганлар давлатга 400 млн сўмдан зиёд зарар етказди

    06.09.2024, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.