Бухоро вилоятидаги магистрал газ қувурида 10-феврал куни газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 10-феврал куни соат 11:26 да, “Газли” магистрал газ қувурлари бошқармасининг диаметри 1020 мм бўлган 26 кг босим остидаги “Бухоро-Урал” MGҚнинг йер остидан ўтган 106 километрида (энг яқин аҳоли маскани Ромитан тумани “Қизилработ” МФЙдан 40 километр узоқликда) авария содир бўлган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30 да мурватлар ёпилиб, қолдиқ газларнинг чиқиб кетиши кузатилган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилди.
Воқеа жойига вилоят ФВБ, Ромитан тумани ФВБ бошлиғи 1 та ёнғин-қутқарув экипажи йетиб борган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)