• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон—Малайзия шериклигини инновацион ривожлантириш даврини бошлашга келишилди

    5 февраль куни Пердана Путра ҳукумат мажмуасида Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, унда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Ҳамкорликни ривожлантириш ва олий даражадаги келишувларни амалга оширишни самарали мувофиқлаштириш мақсадида Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти платформасини ташкил этишга қарор қилинди. БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида бир-биримизни қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги амалий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Товар айирбошлашни кўпайтириш мақсадида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш, ўзаро саноат кўргазмаларини ўтказиш, Саноат кооперацияси дастурини қабул қилишга келишиб олинди.

    Малайзия ҳукумати Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини фаол қўллаб-қувватламоқда.

    Етакчилар 2025—2026 йилларни Ўзбекистон—Малайзия шериклигини инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделининг муҳим йўналишлари белгилаб олинди. Булар – нефть-кимё ва кимё, электроника ва яримўтказгичлар саноати, инновацион саноат, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика, зиёрат туризми ва бошқалар.

    Кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилоятида Малайзиянинг етакчи компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона ташкил этилмоқда. Давлат раҳбарлари фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади. 2025 йилда Ўзбекистон ва Малайзияда маданият ҳафталиклари ўтказилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Етакчилар минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди. Терроризм, радикализм ва исломофобияга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

    Музокаралар якунида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлашга қарор қилинди.

    Якунда Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Президент аэропортда Малайзия парламенти спикери билан учрашув ўтказди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. 

    5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги “Пердана Путра” ҳукумат мажмуасида 5 февраль куни Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

    5 феврал, 11:49   Изоҳ (0)   2120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Малайзия#Ўзбекистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

    04.07.2023, 20:10

    Малайзия бош вазирини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    17.05.2024, 18:07

    Ўзбекистон президенти Малайзия бош вазири билан музокара ўтказди. Унда нималар муҳокама қилинди?

    17.05.2024, 18:59

    Ўзбекистон ва Малайзия етакчилари олий даражадаги келишувлар амалга оширилишини муҳокама қилди 

    15.07.2024, 12:58

    Малайзия компанияси Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш кўламини кенгайтирмоқчи 

    19.09.2024, 21:10

    Малайзия Ўзбекистонда ислом суғуртасини жорий этишни режалаштирмоқда

    06.10.2024, 11:00

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга боради

    2 феврал, 09:07

    Petronas эгизак миноралари Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди (фото, видео)

    4 феврал, 18:38

    Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди (фото)

    4 феврал, 20:14
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06

    Расман. Женнаро Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи

    Спорт | 15 июн, 20:03

    “Барселона” Клублар ўртасидаги ЖЧда “Леон”нинг ўрнига қатнашиш учун FIFA’га илтимос билан чиқди

    Спорт | 15 июн, 18:44

    “Толибон” 40 ёшгача бўлган аёлларга Термиздаги бозорга боришни тақиқлади

    Дунё | 15 июн, 18:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.