Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон АҚШнинг мамлакат мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
20 январь куни Дональд Трамп АҚШнинг 47-президенти лавозимига киришди.
“Американинг олтин асри айни шу дамдан бошланади, бугундан бошлаб биз гуллаб-яшнай бошлаймиз ва барча мамлакатлар бизга ҳасад қилади”, деди Трамп.
Трамп анъанага кўра, президентлик вазифаларини виждонан бажаришга ва АҚШ конституциясини ҳимоя қилишга қасамёд қилди.
Изоҳ (0)