• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Россияда қурилишда ишлаган уйсиз Ҳамдам Собиров қандай қилиб машҳурликка эришди? (фото, видео)

    Ҳар даврнинг саҳна юлдузлари бўлади. Шубҳасиз, Ҳамдам Собировни замонамизнинг энг ёрқин юлдузларидан бири дейиш мумкин. Унга чин маънода омад кулиб боқди. Агар бундай бўлмаганида ҳар бир қўшиғи ҳит бўлмаган, элнинг назарига тушмаган бўларди. Албатта, бугунги натижалар ортида катта меҳнат ва талайгина қийинчиликлар бор.

    “Ота-онам ишларди, аммо ойлаб маошини ололмасди”

    Ҳамдам Собиров 1989 йилнинг 6 январь куни Навоий вилоятида дунёга келган. У болалигини қуйидагича хотирлайди.

    Фото: Instagram

    — Болалигим қишлоқда ўтган. Ҳамма болалар сингари кўча чангитиб катта бўлганман. Оилада учинчи фарзандман, иккита опам ва битта синглим бор. Ота-онам тинимсиз меҳнат қиларди, аммо рўзғоримиз бут бўлганини эслолмайман. Чунки у пайтлари ишчиларга ойлаб иш ҳақи берилмас, оладиганлари ҳам ойдан ойга етмасди. Дадам кўпинча ишда бўларди, тарбиямиз билан асосан онам шуғулланарди. Онамнинг ҳеч қачон уриб, бақирганини эслолмайман. Айб қилсак ҳам эркалаб тушунтирарди.

    Бир куни мактабдан қайтаётганимда юк машинасидан тарвуз туширишаётган экан. Роса егим келган ва ёрдамлашиб юборсам тарвуз берасизларми, деб сўраганман. Ишлаганман, аммо жуда кичкина тарвуз беришган. Хурсанд бўлиб уйга кетаётганимда қўлимдан тушириб юборганман ва тарвуз ёрилиб кетган. Ҳафсалам пир бўлиб уйга қайтганман ва онамга “Пул беринг, тарвуз олиб келайлик”, деганман. Онамнинг ҳам пули йўқ эканми, бир нечта танга берган. Кичкина тарвуз олиб еб ўтирсак, тоғам катта тарвуз кўтариб кириб келган. Роса хурсанд бўлганмиз. Болалик деганда ана шу воқеалар кўз олдимдан ўтади, дейди Ҳамдам Собиров.

    “Моддий аҳволингизга қараб баҳо қўярди”

    Хонанда устозларидан ранжигани ва оилавий шароитига қараб ўқувчини ажратиш яхши эмаслиги ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Афсуски, шундай воқеалар бўларди. Айрим ўқитувчилар ўқувчининг оиласидаги моддий аҳволига қараб баҳо қўярди. Менда ҳам шундай воқеа бўлган. Бир устозим кўп камситарди ва энг паст баҳони қўярди. Бир гал ҳатто бир ҳам қўйган. Онам мажлисга борганида шу ҳақда айтган. Онам мени уришмаган, аксинча “Демак, болам бошқалардан ажралиб тураркан, ҳатто икки эмас, бир баҳони қўйибсиз” деган, дейди хонанда.

    “Россияда ишлаб, уйга умуман пул жўнатолмаганман”

    Хонанда оиласидаги моддий қийинчиликлар сабаб Россияга ишлагани кетгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Россияга ишлашга кетганимда коллежнинг биринчи курсини тамомлагандим. Ўқитувчилар билан гаплашиб, пулини бериб, иккинчи курсни умуман ўқимаганман. Ишлашга кетишимнинг асосий сабаби пул бўлган. Оиламиз анча қийналиб қолгани учун кетишга мажбур бўлганман. Ўша пайт ойига 200 АҚШ доллари олишим ҳақида айтишганди. Бошида пулнинг бир қисмини беришган, аммо кейин беришмаган. Уйга умуман пул жўнатмаганман, аранг бир йил-у икки ойдан кейин Ўзбекистонга қайтиб келганман. Мен ҳам кўпчилик қатори Россияда қурилишда ишлаганман. Ёш бўлганим учунми қийинчилик унчалик сезилмаган. Мен биноларнинг сим каркасларини тўқирдим. Иш пайтида қўшиқ айтиб ўтирсам, ёнимдагилар “Хонанда бўласанми? Нега бу ерларда юрибсан” деб кўп сўрашарди. Хонанда бўлишни орзу қилардим, аммо оиламдаги шароитни билганим учун ҳам у ердан кетолмасдим, дейди Ҳамдам Собиров.

    “Тошкентда 17 йил ижара уйда яшадим”

    Хонанда Ўзбекистонга қайтиб, ўқишга кириш учун жиддий тайёргарлик кўргани ва шартнома асосида ўқишга қабул қилингани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Коллежнинг учинчи курсини ўқиганман, ишлаб пул тополмадим энди яхшилаб тайёрланиб Тошкентга кетаман, деб ният қилганман. Шунинг учун ҳам илк уринишдаёқ институтга шартнома асосида қабул қилинганман. Бир томондан ўқишга кирганимдан хурсандман, бошқа томондан эса шартнома пулини қандай тўлаш ҳақида ўйлаганмиз. Чунки бунча пулни тўлаш оиламизга оғирлик қиларди. Насиб қилган экан, ўқидим. Аммо ўшанда Тошкентда яшаш бунчалар оғирлигини билмагандим.

    Пулим камлиги учун кичик уйни бир нечта йигитлар билан банд қилардик. Феъл-атвори турлича бўлган инсонлар билан бир уйда яшаш қанчалик қийинлигини бошидан кечирганлар яхши билади. Ҳатто истаган пайт чироқни ҳам ёқолмайдиган кунларим бўлган. Кейинчалик бир-икки сўм топгандан кейин ўзим учун алоҳида уйни ижарага олганман. Ўйлаб қарасам, Тошкентда 17 йил ижарада яшаган эканман, дейди Ҳамдам Собиров.

    “Гуруҳ билан ишлашим ҳаётимни ўзгартирмаган”

    Ҳамдам Собиров курсдошлари билан “Манго” гуруҳини ташкил қилгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Азизхон ва Фаррух билан курсдош бўлганмиз. Аслида Азизхоннинг ўзи яккахон ижодни бошламоқчи бўлган. Унга гуруҳ сифатида ижод қилишни таклиф қилганмиз ва у акаларини продюсерлик қилишга кўндирган. Аввалига ҳаммаси яхши эди. Чунки биз бир-биримизни биламиз деб ўйлардик.

    Онам “Манго”да чиққанимни телевизорда кўрганлар, жуда хурсанд бўлганлар. Лекин менинг “Манго”да чиқишим ҳаётимизга ҳеч қандай ўзгариш олиб келмаган. Иқтисодий жиҳатдан оиламиз қийин вазиятга тушиб қолганда, олиб чиқиб кетолмаганман.

    Масалан, шундай вазиятлар бўлганки, оиламга 100 минг сўм ҳам топиб беролмадим. Лекин ўша пайт “Манго” гуруҳида қўшиқ айтардим. Ҳамма танийди, мен билан мухлислар расмга тушади. Тасаввур қилинг, концертда ҳамма мен билан расмга тушяпти, менга “Сен зўрсан-да, ҳеч кимни писанд қилмайсан”, дейишяпти. Лекин ишонасизми, ўша вақтда чўнтагимда бир тийин пулим йўқ, қорним оч эди. Тезроқ бориб нимадир ейман дейман, лекин бу вазиятни ҳеч ким тушунмайди.

    Одам юлдуз бўлиши мумкин, лекин бу бой бўлади дегани эмас. Ҳамма юлдузлар ҳам бой эмас. Бу нарсани қандай баҳолашни билмайман, дейди Ҳамдам Собиров.

    Хонанданинг гуруҳдан кетишига оиласи сабаб бўлдими?

    Гуруҳнинг бошқа аъзоси Фаррух Раимов “Манго”нинг тарқалиш сабабларини қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram

    — Ҳақиқатан ҳам ёшликдан бирга ўсган дўстим. Жойи келса ўзим емасам ҳам, киймасам ҳам унга берганман, керак бўлса ота-онамга ҳам қарши чиққанман. Берган меҳримга ва дўст бўлган вақтимга ачинаман. У 500 минг долларлик машина минадими ёки шаҳарнинг ярмини сотиб олиб, миллиардер бўлиб кетадими, майли. Ёшликдаги дўстлик йўқ. Орадаги одамлар барибир муносабатларни бузар экан. Ҳозир ундан ҳам, бошқасидан ҳам хафа эмасман.

    Ҳамдам билан дўстлигимиз бузилишига оила сабабчи бўлган. Буни ўзи хоҳлади, ўртада ҳеч қандай жанжал бўлгани йўқ. Бир нарсани айтишим керак, мен Ҳамдамдан кибри учун хафа бўлганман. Лекин бу ишни менга қилмаган, иккита ўртоғимга қилган, кимлигини Аллоҳ билади. У келиб кўришмоқчи ҳам, ярашмоқчи ҳам бўлди, лекин юракдан хоҳламади. Кимлардир қаергадир чақирди, бормадим, жойи келганда бир жойда кўришиб қолдик. Бўлмади, сабаби бу кўнгилни оғритади. Бошқа дўстларим билан уришсам ҳам, майли, бир-икки йил бўлган бўлса ҳеч нарса эмас. У билан битта олийгоҳда, коллежда бирга ўқиганмиз. Иккимиз институтга имтиҳон бўлишидан икки кун олдин Навоийдан автобусда бирга келганмиз. Ҳеч нарсамиз бўлмаган, тўғри институтга борганмиз. Қанча қийинчилик бўлган бўлса, бирга ёнма-ён турганман. Жуда кўп меҳр бериб юборган эканман.

    Мен берган меҳрни у қабул қила олмагандир, балки. Кўрмаганнинг кўргани қурсин, ҳозир ҳамма бир ўзим бўлай дейди, у ҳам шунақа дегандир. Майли, тўйиб олсин. Қанақа воқеа бўлишидан қатъи назар, мени эшитарди, балки у ўзини эшитишларини хоҳлагандир ёки оиласидагилар гаплашмайсан, дегандир.

    Мен билмайман. Келиб юзимга сен билан дўст бўлолмас эканман, бошқа одамлар билан дўст бўлишим керак экан, деб айтган. Нимага, деб сўрасам жавоб бермади. Бир куни келди, ўша пайтда 20 кун гаплашмай юрганмиз, қаердасан, сен билан кўришмасам бўлмайди деди. Келиб қучоқлашиб кўришди, нотўғри қилибман деди, ҳаммаси яхши бўлганида яна йўқолиб қолди. Қанақа тушуниш керак, билмадим. Майли, тақдир шунақа экан, унинг йўли бошқа, меники бошқа. Омадини берсин, унга нисбатан ҳеч қандай ғаразим йўқ. Кун келиб тушунар балки, дейди Фаррух Раимов.

    “Кўрмаганнинг кўргани қурсин”

    Хонанда Фаррух Раимов “Манго” гуруҳининг бўлиниб кетишига пул сабаб бўлганини, гуруҳнинг собиқ аъзоси Азизхоннинг Ҳамдам Собиров билан ҳам айнан шунинг учун муносабатлари бузилганини айтган.

    Фото: Instagram

    — Бошидан айтадиган бўлсам, гуруҳдаги ҳамма оддий шароитдаги оиладан бўлган. Кўрмаганнинг кўргани қурсин, пул келганидан кейин шундай бўлади. Неча маротаба орамиз бузилган бўлса, барчасига пул сабабчи бўлган. Кибр, пул... Биринчи марта уришиб қолганимизда айб Азизхонда бўлган. Шундан кейин келиша олмаганмиз, мен кетганман, кейин қайтиб келганман. Мендан кейин у кетди, ундан кейин Ҳамдам. Кейин гуруҳга Ойбек келди. Манманлик, кибр, бир-бирини тушунмаслик бўлса, бўлмайди барибир. Неча маротаба ҳаракат қилиб кўрдик, бўлмади. Гуруҳда кимдир кимнидир айнитган, феъл-атвори бир-бирига тўғри келмаган ёки қилган ишимизни кўра олмаганмиз, дейди Фаррух Раимов интервьюсида.

    Яккахон ижод омад келтирди

    Фото: Instagram

    Ҳамдам Собиров “Манго”ни тарк этганидан сўнг янги аъзо қабул қилинди ва бир муддат ижодни давом эттиришди. Аммо натижалар кутилганидек бўлмади. Ҳамдам Собиров эса жуда қисқа вақт ичида “Мактабимда” қўшиғи билан яккахон ижрочи сифатида танилиб кетди. У ҳозир нафақат хонанда, бастакор сифатида ҳам ҳамкасблари орасида ҳурматга эга. У нафақат ёшларга, балки устоз санъаткорларга ҳам қўшиқ ёзади.

    Ҳамдам Собиров аёли Маржона билан севишиб оила қурган. Ҳозирда уларнинг бир ўғил ва бир қизи бор.

    Фото: Instagram

    — Тадбиркорлик билан шуғулланаман, фақат айнан қайси йўналишда эканлигини ошкор этолмайман. Ҳозирги кунда кўпроқ болаларим билан бандман, дейди Маржона Собирова.

    Ҳамдам Собировнинг ҳар бир қўшиғи YouTube тармоғида энг кўп кўрилганлиги билан ажралиб туради. Шу боис у билан дуэт куйлашни истовчи хонандалар ҳам етарлича кўп. Масалан унинг “Малоҳат” қўшиғи ва унга ишланган клип саккиз ойда 243 миллиондан ортиқ кўрилган. Бу дунё рейтингида юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. 

    9 январ, 15:33   Изоҳ (0)   144875
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳамдам Собиров#хонанда#дуэт#қўшиқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Пойтахтда клиникасини очган Юлдуз Усмонова, 46 минг долларлик машина олган Dili.me, иккинчи бор ота бўлган Ҳамдам Собиров

    11.04.2022, 22:12

    Instagram: Шерали Жўраев хонадонидаги катта тантана, фарзанд кутаётган Азиза Низомова, Шаҳзода Дубайга кўчиб кетдими?

    13.04.2022, 22:09

    Битирувчилар мадҳияси — «Хайр мактабим» 22 ёшда: Қўшиқ қандай яратилгани ҳамда унга нима сабабдан камхарж клип олингани ҳақида (видео)

    25.05.2022, 12:07

    Ўзбек эстрадасидаги кўплаб хит қўшиқлар муаллифи Баҳодир Низомов Green Card ютгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    27.07.2022, 12:41

    Иситмалаган ҳолда саҳнага чиққан Муниса, Liil Xurramovнинг илк катта мукофоти. «Мавсум хитлари-2022» тақдимот маросимидан репортаж (видео)

    18.12.2022, 15:05

    Хонанда Малик учта институтдан йиқилгани, тўйларда пул тергани ва Юлдуз Усмонова билан қандай танишгани ҳақида (видео)

    20.02.2023, 14:30

    Instagram: Севинч Мўминовадан кўнгли қолган актриса, Юлдуз Усмонованинг 42 минг долларлик либоси, “қовун туширган” Асал Абдуллаева

    22.02.2023, 22:27

    Саҳнада мухлисларига кийимларини совға қилган хонанда Ҳамдам Собировнинг янги концертидан репортаж (видео)

    24.05.2023, 22:21

    Хонанда Ёрқинхўжа Умаров маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннурага уйланди (фото, видео)

    19.09.2023, 21:36

    Райҳоннинг сўнгги концерти қандай ўтмоқда? (фото, видео)

    20.01.2024, 23:09

    Instagram: Малика Эгамбердиева хонадонида қовурдоқ, Диснейлендга борган Ширин, неварали бўлган Муқаддас Холиқова 

    15.05.2024, 22:05

    “ ‘Кўк Жигули’ Озода Нурсаидованинг минуси бўлди” — Конста кўчирмакаш ижодкорлар ва Ҳамдам Собировга эргашаётганларни танқид қилди (видео) 

    01.10.2024, 22:49

    Instagram: Тимур Алихонов никоҳланди, Даврон Эргашев неварали бўлди, Муҳаммадзиёнинг “бирров” хизмати нархи қанча?

    05.10.2024, 23:05

    Instagram: Озода Нурсаидовага уюштирилган сюрприз, Дилдора Ниёзова хонадонида хурсандчилик, Эрали Бойқобиловга квартира совға қилишди 

    09.10.2024, 11:26

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган Муҳаббат Ҳамроева, Жаҳонгир Отажонов билан юз берган кўнгилсизлик, Ҳамдам Собиров Америкада

    23.10.2024, 10:40

    Instagram: Ситора Фармонова турмушга чиқмоқда, икки актриса онасига автомобиль совға қилди, baby Mohi туғуруқхонадан чиқди  

    24.10.2024, 21:46

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова “Х-Фактор” ҳакамларини ҳайратлантирди, Хонзода Дўстова gender party ўтказди, олимпиада чемпиони Абдумалик Халоков уйланди

    30.10.2024, 12:45

    Ёрқинхўжа Умаров жамоасидан ҳайдалган, ҳит қўшиқни арзимас пулга сотган ва отасининг Россияда ишлаган пулига институтда ўқиган Миржалол Неъматов ҳақида (фото, виде...

    13.11.2024, 13:52

    Instagram: Тўйи Балида бўладиган Дилноза Ҳабибуллаева, ўғлини уйлантирган Соҳиб Ҳасанов, энг катта орзуси ушалган Улуғбек Шодибеков

    23.11.2024, 21:12

    Instagram: Отасига автомобиль совға қилган Ҳамдам Собиров, Ситора Фармонова “Дизайн” концертида иштирок этадими? Маҳмуд Тоир хонадонида тўй

    28.11.2024, 11:55

    2024 йил натижалари: Yandex Music энг яхши санъаткорларни тақдирлади ва ҳар бир фойдаланувчи учун мусиқий натижаларни жамлади

    13.12.2024, 13:31

    Instagram: Юлдуз Усмоновага қимматбаҳо совға берган Ботир Қодиров, Мавлуда Асалхўжаева оиласида тўй, овозсиз қолган Нилуфар Усмонова

    18.12.2024, 11:40

    McDonald’s’да идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда: Мусофирликни бошдан кечирган ўзбек шоу-бизнес вакиллари (фото)

    2 январ, 14:35

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда ЙПХ ходими қочишга уринган ҳайдовчига электрошокер қўллади (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 12:50

    2025 йилда премьераси бўлган ва энг кўп даромад келтирган 7 та фильм

    Кино | 24 май, 12:35

    Ўзбекистонда 1990 йилдан бери мактаблар сони қанчага ошгани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 май, 12:00

    Пул ва руҳият: молиявий аҳвол инсон психикасига қандай таъсир кўрсатади?

    Лайфстайл | 24 май, 11:30

    Трамп 2030 йилгача 10 та янги ядровий реактор қуришни буюрди

    Дунё | 24 май, 11:10

    Турк киноси юлдузлари Ҳалит Эргенч ва Ризо Кожаўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Лайфстайл | 24 май, 10:55

    Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида янги юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи

    Ўзбекистон | 24 май, 10:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.