• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси” имзоланди

    Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 2025—2027 йилларга мўлжалланган “йўл харитаси” имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумати делегацияси расмий ташриф билан Эронда бўлиб турибди. 11 май куни Теҳрондаги Ўзбекистон бош вазири ва Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф бошчилигидаги ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

    Томонлар ушбу учрашув ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олиш учун қулай имконият эканини қайд этиб, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини президентлар белгилаб берган 2 миллиард долларга чиқариш имкониятларини атрофлича муҳокама қилди.

    Фото: Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати

    Хусусан, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун мазкур йўналишда кўп йиллардан буён ўз ечимини кутаётган муайян масалаларни зудлик билан ҳал этиш юзасидан саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, аниқ амалий чораларни кўриш лозимлиги қайд этилди.

    Шунингдек, томонлар саноат кооперациясини ривожлантириш, мамлакатлар ҳудудлари аро алоқаларни фаоллаштириш,  илм-фан, таълим, технология ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шу билан бирга, туризм, маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш муҳим эканини билдирди.

    Олий даражада эришилган келишувлар ижроси ўз вақтида таъминланишида тегишли вазирлик ва идоралар янада фаол ишлашлари лозимлиги айтилди.

    Фото: Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати
    Фото: Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати

    Учрашув сўнгида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 2025—2027 йилларга мўлжалланган “йўл харитаси”, Имтиёзли савдо битимининг товарлар рўйхатини тасдиқлаш баённомаси, Ўсимликлар ҳимояси ва карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми, Ҳалол стандарт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.

    Шу куни Теҳронда Ўзбекистон—Эрон бизнес форуми ўтказилди. Унда Ўзбекистондан 100 нафардан ортиқ тадбиркорлар, вазирлик ва идоралар вакиллари ўзларининг турли йўналишдаги таклиф ва ташаббуслари билан қатнашиб, “B2B” шаклда музокаралар олиб борди.

    Фото: Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати

    Ўзбекистон ва Эрон муносабатлари

    Икки давлат ўзаро савдо ва юк ташиш кўрсаткичлари, қўшма корхоналар сони ошмоқда, пойтахтлар ўртасида мунтазам тўғридан тўғри авиақатновлар амалга оширилмоқда, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда. Ўзаро савдода барқарорлик кузатилмоқда. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион долларга етди, қўшма корхоналар сони 210 дан ошди. 2024 йил октябрида Эрон ва Ўзбекистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 баробарга ошириш мақсадида имтиёзли савдо билан шуғулланиш бўйича дастлабки келишувларга эришди.

    2025 йил 1 апрель куни Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён телефон орқали мулоқот қилиб, Ўзбекистон—Эрон муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини атрофлича кўриб чиққанди. Унда кимё ва нефть-кимё тармоқлари, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари тармоғи ва бошқа йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадал амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Икки давлат раҳбалари 2024 йилнинг октябрида Ашхободдаги халқаро форум доирасида учрашув ўтказганида ҳам Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинганди.

    12 май, 09:11   Изоҳ (0)   1185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон#Эрон#ҳамкорлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашув ўтказди

    11.10.2024, 18:36

    Эрон ва Ўзбекистон савдо ҳажмини 10 баробар оширмоқчи 

    31.10.2024, 14:24

    “Келгуси йил бошида тартиб-таомилларни якунлаб, Евросиё Тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқдамиз” – Шавкат Мирзиёев

    26.12.2024, 20:17

    “Марказий Осиё — АҚШ манфаатларининг калит ҳудуди”. Трамп минтақага қандай эътибор қаратади?

    31.12.2024, 18:03

    Янги йил байрами муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига халқаро ҳамкорлардан қутловлар келмоқда

    31.12.2024, 17:20

    Янги йил муносабати билан Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди

    3 январ, 16:30

    Кечиккан, нархи шиширилган ва носоз Росатом АЭСлари ҳақида. Россия атом энергетикаси бўйича ишончли ҳамкор бўла оладими?

    15 январ, 17:20

    АҚШдан депортация қилинган марказий осиёликлар Коста Рикага келди (фото)

    22 феврал, 21:44

    “Толибон”нинг Тошкентга илк ташрифи: Ўзбекистон Афғонистонга нисбатан прагматик сиёсатини ўзгартирадими?

    27 феврал, 19:01

    “Урушда қатнашган эмас, қатнашмаган ютади”. Украина инқирози Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир кўрсатди?

    19 март, 11:20

    Рамазон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда

    29 март, 21:20

    Ўзбекистон ва Эрон президентлари икки томонлама муносабатларни ривожлантиришни муҳокама қилди

    1 апрел, 15:20

    Трамп Ўзбекистон товарларига ҳам бож жорий этди

    3 апрел, 08:34

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    11 май, 15:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди (фото)

    Ўзбекистон | 13 май, 10:03

    “Ҳаёт сенга мандарин берса” фильмидаги кўпчилик пайқамаган 7 та ноодатий детал

    Лайфстайл | 13 май, 09:55

    Бразилия футбол конфедерацияси президенти: “Биз футбол тахтининг чўққисига қайтмоқчимиз”

    Спорт | 13 май, 09:52

    Ҳиндистон бош вазири Покистон билан тўқнашувлардан сўнг илк бор халққа мурожаат қилди

    Дунё | 13 май, 09:40

    Ўзбекистонда маҳаллий рейсдаги барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 13 май, 09:30

    Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турганларни жаримага тортади

    Дунё | 13 май, 09:10

    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

    Реклама | 13 май, 09:05

    Қамоққа олинган Хонобод суди раиси 30 минг доллар олган — Олий суд

    Ўзбекистон | 13 май, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.