• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Юксалиш” ҳаракати йўловчиларнинг Тошкент жамоат транспорти борасидаги фикрларини ўрганди

    “Юксалиш” ҳаракати пойтахт жамоат транспорти ҳолати юзасидан фуқаролар ўртасида онлайн сўров ўтказди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Сўровнома соҳага масъул тузилмалар томонидан қўшимча эътибор талаб қилинадиган жиҳатларни аниқлашга қаратилган.

    Сўровда 276 нафар респондент иштирок этди, шундан:

    • 19,6 фоизи — 18 ёшдан кичик;
    • 63,3 фоизи — 19 дан 45 ёшгача;
    • 5,5 фоизи — қариялар.

    “Ҳозирда жамоат транспортидаги асосий муаммо нима?” деган саволга қуйидагича жавоб олинди:

    • Тиғиз вақтларда йўловчилар оқими кўплиги (49,1 фоиз);
    • Автобусларда совитувчи/иситувчи кондиционерлар тўлиқ ишламаслиги (15,6 фоиз);
    • Метрода ҳаво вентиляцияси яхши ишламаслиги (12,4 фоиз);
    • Транспортларнинг барчасида ҳам ногиронлиги борлар учун махсус шароитлар яратилмаганлиги (8 фоиз).

    Шунингдек, йўловчилар баъзи йўналишларда ҳалигача эскирган автобуслар ҳаракатланаётганини, улар йўлларда тез-тез ишдан чиқаётганини ёки ёнғинлар келиб чиқаётганини муаммо сифатида қайд этган. Айрим автобусларнинг ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ юрмаслиги ҳам шулар қаторида.

    Йўловчиларнинг баъзилари автобусларда кондукторларга эҳтиёж йўқ деган бўлса, бошқалари эҳтиёж борлигини айтган. Кондуктор бўлмаса, ҳайдовчи йўловчиларни олд эшикдан туширади, бу эса йўловчилар учун қўшимча ноқулайликлар келтириб чиқаради.

    Респондентларнинг фикрича, йўналишли таксилар ёки микроавтобусларда “қўшимча ўриндиқлар”дан (табурет ёки ёғоч ўриндиқлар) фойдаланиш ҳолати кузатилади. Йўловчилар хавфсизлиги учун буни қатъий назоратга олиш ва тартибга солиш даркор.

    Йўловчилар қандай таклифлар берди?

    Сўров давомида респондентлар қуйидаги таклиф ва тавсияларни берди:

    • тиғиз вақтларда автобус ва вагонлар сонини кўпайтириш, оралиқ вақтларни қисқартириш (65,2 фоиз);
    • тирбандликнинг олдини олиш учун сиғими ва ҳажми катта автобуслар сонини кўпайтириш (50 фоиз);
    • метрода вентиляция ва автобусларда совитиш/иситиш тизимини яхшилаш (49,1 фоиз);
    • эски русумдаги автобусларни ҳаракатланишдан чиқариш ва транспорт тизимини модернизация қилиш (41,7 фоиз);
    • жамоат транспорти учун фақат профессионал ҳайдовчиларни ёллаш (34,1 фоиз).

    Сўров иштирокчилари, шунингдек, жамоат транспорти ҳайдовчиларининг фаолияти бўйича таклифлар қолдирган. Масалан, йўловчиларни ташиш вақтида уяли телефондан фойдаланган ҳайдовчиларни жазолаш, уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш, йўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида балл тизимини жорий этиш, натижасига қараб мукофотлаш ёки жаримага тортиш тизимини йўлга қўйиш, автобус ҳайдовчиларининг “пойга”лар уюштириши билан боғлиқ қоидабузарликларни қатъий назорат қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва ҳоказо.

    Сўровда қатнашганлар ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш – йўловчиларни аудио ва визуал форматда хабардор қилувчи ахборот тизимларини жорий этишни ҳам таъкидлаган.

    Муаммоларни доимий аниқлаб бориш учун фуқаролар мурожаатларини қабул қилувчи платформаларни ишга тушириш, уни фаоллаштириш тавсия этилган. Респондентлар орасида метрода аёллар ва болалар ҳамда қариялар учун алоҳида вагонларни жорий этишни сўраганлар ҳам бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2022 йил 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишганди. “Менимча” кўрсатувида транспорт вазирининг тақдимоти президентга маъқул бўлмагани ҳақида сўз борган. Айнан ушбу кўрсатувда тележурналист Хайрулла Нуриддинов Тошкентга трамвай қатновини қайтариш тарафдори эканини айтиб ўтган эди.

    Шунингдек, президент 10 февраль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида фуқаролар мурожаати сабаб трамвайни Тошкентга қайтаришни айтиб ўтди. “Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти”, — деган эди президент.

    27.06.2024, 09:12   Изоҳ (0)   3627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Юксалиш” ҳаракати илк бор Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини эълон қилди

    20.12.2023, 09:52

    “Юксалиш” ҳаракати раиси рус ёзувчисининг Ўзбекистонни босиб олиш таҳдидига жавоб қайтарди 

    21.12.2023, 17:20

    “Юксалиш” раиси энергия тармоғига ажратилган маблағларни очиқлашга чақирди

    18.04.2024, 13:17

    Тошкентда Spark йўлда кетаётган скутерни уриб юборди

    26.06.2024, 23:30

    Қашқадарёда ўзганинг банк мобил иловасига уланиб, пулларни ечиб олган шахс қўлга олинди

    26.06.2024, 22:45

    Ўзбекистон ва Уммон ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди

    26.06.2024, 22:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.