• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Рост бўлса, биз очиқда юрмасдик”. “Саидазиз медгородок” билан боғлиқ 6-қават воқеасига изоҳ берилди

    “Дарё”да “Саидазиз медгородок” ва унинг йигитлари тадбиркорга босим ўтказиб, зўравонлик билан унга тегишли печенье заводини тортиб олишга урингани ҳикоя қилинганди. Мазкур видеоматериал кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, 6-қават иштирокчилари ҳолатга изоҳ бериб, воқеа тадбиркор айтганидек бўлмаганини билдирди. 

    Воқеа ҳақида “Дарё”га гапириб берган Азиз Рисқиевга кўра, 6-қаватда содир бўлган воқеадан сўнг, тадбиркор Мурод Тўхтаев унга ҳолат ҳақида айтиб берган. Аммо унга нисбатан босим бўлганини, қўрқитилганини айтмаган. Буни исботлаш учун унда Мурод Тўхтаев билан бўлиб ўтган суҳбат аудиоси ҳам бор, “Лекин айни пайтда суд жараёнлари кетаётгани сабабли буни очиқлай олмайман”, — дейди у. 

    Азиз Ризқиев. 
    Фото: “Дарё”
    Олтинчи қаватда содир бўлган воқеани Мурод аканинг ўзидан эшитдим. Ўша куни воқеа жойида мен бўлмаганман. Мурод ака видеоматериалда Азиз ҳам бор эди ўша куни, дея ёлғон маълумот берган. Бу ҳолат жамоатчилик орасида нотўғри талқин қилинмаслиги учун ўзимиз таҳририятга келиб, раддия беряпмиз, — дейди Азиз Ризқиев. 

    Суҳбатдошнинг айтишича, унда тадбиркор Мурод Тўхтаевнинг гапларини инкор этувчи далиллар бор. Бироқ айни пайтда суд жараёнлари кетаётгани сабабли бу ҳақида гапира олмайди. 

    Мурод Тўхтаев менга зўравонлик қилди, деган Собир Исомуҳаммедовни ёшлигимдан биламан. Ёшлигимиздан у киши билан бошқа тадбиркорлик соҳаларида бирга ишлаганмиз. Собир ака бундай инсон эмас. Видеони кўрган одам Собир акани “мешенник” ва зўравон экан-ку, дейди. Шу сабаб мен ҳолатни очиқлашга келдим, — дейди Азиз Ризқиев. 

    Тадбиркор Мурод Тўхтаев 6-қават воқеасини эсга олганда “Асад ака ҳам воқеа жойида бор эди, лекин улар айни кунда очиқда юрибди, уларга чора кўрилмади”, деган. “Дарё” таҳририятига келиб, воқеага изоҳ берган Асад Тожиевнинг билдиришича, у Собир Исомуҳаммедов ва Мурод Тўхтаев ўртасидаги суҳбатда бўлмаган.  

    Асад Тожиев.
    Фото: “Дарё”
    Мурод Тўхтаев олтинчи қаватдаги воқеада Асад бор эди, дегани учун мен бугун келдим. Изоҳ бермоқчиман. Ўша куни хонада ҳақиқатдан ҳам бор эдим. Аммо Мурод Асад ака, беш дақиқа чиқиб туринг, Собир ака билан гаплашиб олайлик, дегани учун мен хонадан чиқиб турганман. Қолаверса, унинг қўлини ушламаганман ва унга босим ҳам қилмаганман. Ойна деб гапирган. Ойнанинг олдига, шкаф томонга ҳам умуман ўтилмаган. Бу тергов жараёнида ҳам айтилганди. Бироқ тасдиғини топмади, — дейди Асад Тожиев. 

    Суҳбатдошнинг айтишича, ўзини тадбиркор деб атаётган Мурод Тўхтаев ҳеч қандай тадбиркор эмас, у печене заводида иш юритувчи бўлиб ишлаган. 

    Мурод Тўхтаев томонидан айбланган ва олтинчи қават воқеасида унинг қўлини қайириб, қўрқитишда иштирок этгани айтилган Зоир Мирдадаев ҳам тадбиркор гапларини инкор этмоқда. 

    Зоир Мирдадаев.
    Фото: “Дарё”
    Ёлғон гапирилган. У ерда 8-10 нафар гувоҳ бўлган. Агар олтинчи қават воқеаси содир бўлганида, биз очиқда юрмас эдик. У ерда фақат уларнинг ўзининг ҳисоб-китоби, ички ишларини гаплашиб олиш воқеаси бўлган. Шунингдек, у ерда Азиз бўлмаган. Кўп одам бўлган, — дейди Зоир Мирдадаев. 

    Суҳбатдош айни пайтда суд тергови кетаётгани боис кўп маълумотларни очиқлай олмаслигини, бироқ тадбиркорнинг гапларини инкор этувчи далилларга эга эканини айтмоқда. 

    Туҳмат билан қамаб юбориш имкони бўлганда, мен ҳозир ёнингизда ўтирмас эдим. У ерда кўп гувоҳлар бор эди. Улар бундай зўравонлик бўлмаганини тасдиқлайди. Ёлғон гаплар айтилди. Ҳозир суд тергови кетаётгани боис кўп гапларни айтолмаяпман. Лекин битта гапни аниқ айтишим мумкинки, Мурод ака 2019 йилдан бери заводга киролмаяпман, деган. 2020 йилда мен шу заводга ишга келганман. Мени айнан Мурод аканинг ўзи ишга олган. 2019 йилмас, 2020 йилда ҳам Мурод ака заводда ишлаган. 2022 йилнинг октябрь ойига қадар ўзлари заводда бош-қош бўлган, — дейди Зоир Мирдадаев. 

    Суҳбатдошнинг айтишича, Мурод Тўхтаев бойлик орттириш учун Собир Исомуҳаммедов ва уларга туҳмат қилмоқда. 

    Абдишукур Абдуқодиров.
    Фото: “Дарё”

    Яна бир суҳбатдош Абдишукур Абдуқодировнинг маълумот беришича, Мурод Тўхтаев Собир Исомуҳаммедовнинг ёнига иш сўраб келган ва оддий ишчи сифатида иш бошлаган. Шунингдек, унинг заводда 50 фоиз улушим бор, деган гаплари ҳам ёлғон.

    Эслатиб ўтамиз, тадбиркор Мурод Тўхтаев “Дарё”га олтинчи қават воқеаси ҳақида гапириб берар экан Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 2024 йилнинг 14 июнь куни Саидазиз Саидалиев ва икки нафар кишининг унга нисбатан қилган хатти-ҳаракатлари учун яна бир суд иши бошланганини айтди. Суд иши доирасида Саидазиз Саидалиев Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” банди, “в” банди (товламачилик), Собиржон Исомуҳаммедов 165-модда 3-қисми “а” банди, “в” банди (товламачилик), 168-модда 3-қисми “а” банди, “б” банди (фирибгарлик), 168-модда 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) ҳамда Мирсолих Мирхўжаев 165-модда 3-қисми “а” банди, “в” банди (товламачилик) билан айбланмоқда. Шунингдек, мурожаатчи бугунги кунларда давом этаётган судда Саидазиз ва ёнидаги йигитлари суд қилинаётганини, лекин буюртмачи очиқда юрганини айтиб, “Тағинам гаров эҳтиёт чораси қўлланган бўлса-да, масъул ташкилотлар хабардор қилинмаган ҳолда ҳаж сафарига жўнаб кетибди. Зоир деган бола гувоҳ бўлиб ўтибди. Асад деган бола умуман кўринмаяпти. Улар ҳам ўша куни воқеанинг асосий иштирокчиси бўлган-ку. Собир Исомуҳаммедов ҳаж сафарида юрганини исботлаш учун менга расм ташлаб юборибди. Қўлингдан нима келади деб”, — деганди. 

    “Кун.уз” нашрининг ёзишича, “Саидазиз медгородок”ка оид яна бир ишда унинг шериги бўлган Собиржон Исомуҳаммедов қидирувга берилган.

    28.06.2024, 17:59   Изоҳ (0)   26040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ёз мавсумида мактаб, техникум, олийгоҳ, истироҳат боғларида меҳнат ярмаркалари ўтказилади

    28.06.2024, 17:37

    Ўзбекистонда беш ойда қурилиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди 

    28.06.2024, 17:28

    Ўзбекистонда ҳокимлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради 

    28.06.2024, 17:13

    Наманганда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Jetour’и хатланди 

    28.06.2024, 17:10

    Самарқандда Хон Саид Имом мажмуасини реставрация қилиш учун 900 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилди 

    28.06.2024, 17:05

    Магистрал йўллар бўйида 50 мингта кўчма савдо нуқталари ташкил қилинади

    28.06.2024, 16:53
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ Зеленскийни четлатиш бўйича ишларни бошлади” — Украина собиқ бош вазири

    Дунё | 5 июн, 19:40

     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

    Реклама | 5 июн, 19:30

    Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 5 июн, 19:24

    Ёзги мавсум учун хушбўй ҳидга эга 10 та аёллар атири

    Лайфстайл | 5 июн, 19:09

    Мумбайдан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 19:05

    Трамп Байденнинг президентлик давридаги соғлиғини текширишни буюрди

    Дунё | 5 июн, 18:50

    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

    Реклама | 5 июн, 18:00

    Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел хавфи эълон қилинди

    Ўзбекистон | 5 июн, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.