• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иссиқкўлдаги тўртта пансионат Ўзбекистонга берилди

    Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида жойлашган тўртта пансионат Ўзбекистонга берилди.

     Собиқ “Роҳат-NBU” пансионати
    Фото: Ak-Sai Travel

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати билан Иссиқкўлдаги курорт ва дам олиш масканлари тўғрисидаги келишувни тасдиқлади. Битим Садир Жапаровнинг июль ойидаги Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланганди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ушбу келишувни 23 сентябрда тасдиқлаган.

    Унга кўра, Иссиқкўл соҳилидаги аввал Ўзбекистонга тегишли бўлган қуйидаги тўртта пансионат ўзбекистонлик инвесторларга 49 йилга ижарага берилади:

    • “Дилором” — “Асакабанк”ка;
    • “Олтин қумлар” — Тошкент механика заводига;
    • “Роҳат” — “Ўзмиллийбанк”ка;
    • қурилиши тугалланмаган “Бўстон” мажмуаси — “Ўзсаноатқурилишбанк”ка.
    Олтин қумлар пансионати
    Фото: Ak-Sai Travel
    Фото: Собиқ “Роҳат-NBU” пансионати

    Инвесторлар объектларни 3−4 юлдуз даражасида реконструкция қилиши, шунингдек, ходимларининг камида 80 фоизи Қирғизистон фуқароларидан иборат бўлиши керак. Ҳар бир объект учун тахминий инвестиция миқдори 15−20 миллион долларни ташкил этади.

    Битимнинг бажарилиши учун жавобгарлик Давлат активларини бошқариш агентлиги зиммасига юкланади. Ташқи ишлар вазирлигига Қирғизистон ҳукуматига шартноманинг кучга кириши учун тартиб-таомилларнинг бажарилиши тўғрисида билдиришнома юбориш топширилди.

    Ўзбекистоннинг Иссиқкўлдаги собиқ пансионатлари

    • 2016 йилда Темир Сариев бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати Иссиқкўлда Ўзбекистонга тегишли бўлган тўртта пансионат: “Роҳат-NBU” (кейинчалик (Алтин Жай деб ўзгартирилди), “Олтин қум” (кейинчалик Бостери), “Дилором” (кейинчалик Энесай) ва Бўстон (номи сақланиб қолган) пансионатларини миллийлаштиришга қарор қилди.
    • Ўзбекистон ҳолат юзасидан АҚШдаги халқаро арбитражга даъво аризаси берди. Тошкент қирғиз томонини собиқ СССР давлатлари ўртасида иттифоқ парчаланганидан кейин бошқа республика ҳудудида қолиб кетган объектлардан фойдаланиш бўйича 1992 йилда имзоланган келишувни бузган, деб ҳисоблади.
    • 2017 йил декабрида Сапар Исоқов бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати Бишкек тўртта пансионатни Ўзбекистонга беришга қарор қилгани, бироқ ерни ўзида сақлаб қолаётгани ҳақида хабар берди. Бунинг эвазига Ўзбекистон пансионатларга сармоя киритиши ва халқаро арбитраждан даъвосини қайтариб олиши керак эди. Аммо томонлар ўртасида келишув имзоланмагани маълум қилинди.
    • 2023 йилда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Қирғизистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон делегацияси “Энесай” (собиқ “Дилором”) пансионатига ташриф буюриб, уни кўздан кечирди. “Дилором”, “Олтин қум” ва “Роҳат” пансионатлари инвесторлар ихтиёрига бериш режалаштирилгани маълум қилинди.

    Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида пансионатларнинг ўзбекистонлик инвесторларга 49 йилга ижарага берилиши узоқ муддат экани, бу 5-10 йилни ташкил этиши кераклиги хақида фикрлар тарқалгач, Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида бунинг сабабига тўхталиб ўтганди. 

    “Тўртта пансионат бўйича қуйидагиларни айтаман. 2016 йилда Темир Сариев бош вазир сифатида уларни тортиб олди, тўғрисини айтсам, бу кўпроқ популизмга ўхшарди. Ўшанда архив ҳужжатларини ўрганиш ва бу объектларнинг келажаги ҳақида фикр юритиш керак эди. Агар шундай ҳаракат билан халқаро судда ютқазиб қўймаслигимизга кафолатлар бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди” деган Жапаров.

    Президентнинг билдиришича, ўша йили Ўзбекистон томони Вашингтондаги халқаро судга мурожаат қилиб, 65 миллион доллар товон тўлашни талаб қилган.

    2017 йилда Сапар Исоқов Ўзбекистон томонига мактуб йўллаб, муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш ва тўртта пансионатни Ўзбекистон томонига қайтариш масаласини ишлаб чиқишни таклиф қилган. Шунингдек, у даъвони қайтариб олишни сўраган. Аммо Ўзбекистон томони даъволаридан воз кечмади.

    2023 йилнинг май ойида суд Қирғизистон томони 40 миллион доллардан ортиқ пул тўлаши керак, деган қарорга келган. Биз Ўзбекистон томони билан музокаралар олиб бордик ва объектларни 49 йилга ижарага беришга, уларни тўрт-беш юлдузли меҳмонхоналар даражасига кўтаришлари бўйича келишиб олдик: уларга белгиланган суммани тўлашга имконимиз йўқ”, деб таъкидлади президент. 

    Жапаровнинг айтишича, ушбу пансионатлар бугунги ҳолати вайронага айланганки, уларни омборхона деб аташ мумкин. Бу уларни ривожлантиришни талаб қилади.

    03.10.2024, 14:29   Изоҳ (0)   9205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Иссиқкўлдаги собиқ пансионатлари қайта номланди

    07.07.2016, 14:09

    Қирғизистон Иссиқкўлдаги пансионатларни ўзбекистонлик инвесторларга бермоқчи

    16.08.2023, 20:30

    “Халқаро суд Қирғизистон Ўзбекистонга 40 млн доллардан ортиқ пул тўлаши керак, деган қарорга келган” — Садир Жапаров 

    18.08.2023, 17:23

    Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 16 та ҳужжат имзоланди 

    18.07.2024, 18:04

    Ўзбекистон маданий мерос объектлари реставрациясида Қатар билан ҳамкорлик қилади

    03.10.2024, 13:17

    Туркияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди 

    03.10.2024, 13:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.