Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 41 ёшли эркак 4 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб ушланганди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.
![](/static/2024/10/03/Yangiyolda-ygKe9JBk-VSZUl7gq.jpg)
Аниқланишича, айбланувчи шахс Б.Д. 2021 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туради.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айб эълон қилиниб, у процессуал тартибда ушланган.
Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувини давом эттиришини билдирди.
Изоҳ (0)