• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Асакабанк” 2024 йили лойиҳаларга 2,1 млрд доллар жалб қилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни “Асакабанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг инвестиция фаолияти ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга оид тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакатда инвестиция жараёнлари фаол, иқтисодий лойиҳалар талай. Шунга мос равишда банкларнинг бундаги иштироки ошиб, инвестицион фаолияти кенгайиб бормоқда.

    Тақдимотда “Асакабанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг бу борадаги жорий йилги режалари кўриб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хусусан, “Асакабанк” бу йил лойиҳаларга 2,1 миллиард доллар жалб қилиб, уларни тўлиқ ўзлаштиришни мақсад қилиб қўйган. Бундан ташқари, фармацевтика ва автомобиль саноатида жами 3 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантирилган.

    Шунингдек, “Асакабанк” иштирокида 285 минг аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мўлжалланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг тақдимотига кўра, 2024 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастурлари ва инвестиция лойиҳаларига жами 1,5 миллиард доллар жалб қилинади. Шундан 225 миллион доллари халқаро молия институтларидан олиб келинади. Ушбу маблағларни ўзлаштириш орқали йил якунигача жами 47 мингдан ортиқ микролойиҳалар амалга оширилади.

    Шунингдек, аҳолининг бизнес ғояларини молиялаштириш орқали 380 минг ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Банкнинг ўқитиш дастурлари билан 70 мингдан ортиқ аҳолини қамраб олиш белгиланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлатнинг фаол ташқи сиёсати натижасида ҳамкор мамлакатлар ва халқаро тузилмалар билан кўплаб келишувларга эришилган. Жумладан, “Асакабанк” иштирокида 772 миллион долларлик 87 та, “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан 485 миллион долларлик 45 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

    Тақдимотда ушбу муҳим лойиҳаларнинг бориши ҳақида ҳам ахборот берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари банклар барча мижозлари билан манзилли ишлаб, лойиҳанинг ҳар бир босқичида кўмаклашиши зарурлигини, бунинг натижаси янги иш ўринлари яратилиши ва маҳаллаларда камбағалликнинг қисқаришида ўз ифодасини топиши кераклигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Банклар ўз ишини янгича ташкил қилиб, фақат кредит ажратадиган марказ эмас, балки ўзи истиқболли лойиҳаларни амалга оширадиган ва уларни тайёр бизнес сифатида тадбиркорларга тақдим этадиган замонавий инвестиция-тижорат тузилмасига айланиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш жараёнларини рақамлаштириш ва уларнинг шаффофлигини янада ошириш, замонавий дастурий ечимлар ва инновацияларни жорий қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    29.05.2024, 19:41   Изоҳ (0)   2701
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бизнесни ривожлантириш банки”га раҳбар тайинланди

    03.10.2023, 08:58

    “Бизнесни ривожлантириш банки”га 300 млн доллар миқдорида маблағ ажратилади

    13.11.2023, 12:32

    “Асакабанк” хусусийлаштирилади

    02.05.2024, 12:21

    Автомобиллар асл нархидан қиммат сотилишда давом этмоқда — Марказий банк

    29.05.2024, 19:35

    Тошкентда тепловоз ва автобус ўртасида тўқнашув содир бўлди (видео)

    29.05.2024, 19:22

    Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилгани айтилди. Онаси эса қийноқ излари борлигини билдирган

    29.05.2024, 18:53
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хакерлар Оқ уй аппарати раҳбарининг телефонига бузиб кирди — WSJ 

    Дунё | 30 май, 11:15

    Ҳаваскорлар ўртасидаги футбол мусобақасида оммавий жанжал юзага келди (видео)

    Спорт | 30 май, 11:05

    Разведка Путин ҳарбий ёрдам учун Ким Чен Инга нима берганини аниқлади

    Дунё | 30 май, 10:58

    Миллиардлар сарфланган “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильми қандай қилиб бутун дунёга машҳур бўлди?

    Кино | 30 май, 10:50

    Хитойлик парапланчи 8 минг метрдан ортиқ баландликдан сакраб омон қолди (видео)

    Дунё | 30 май, 10:42

    iPhone 16 модели 2025 йилда дунёдаги энг кўп сотилган смартфон бўлди

    Технологиялар | 30 май, 10:24

    Ўзбекистонда 5 йилда кибержиноятлар билан 1,9 трлн сўмдан ортиқ пул талон-торож қилинди

    Ўзбекистон | 30 май, 10:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.