• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири ОАВ вакиллари учун баёнот билан чиқди

    Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Етакчилар очиқ, ишончли ва дўстона муҳитда ўтган саммитнинг самарали натижаларини юқори баҳолади. Давлат раҳбари икки халқ ўртасидаги умумий дин, муштарак урф-одат ва қадриятларга асосланган азалдан яқин алоқаларни алоҳида таъкидлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиёда, балки бутун жаҳонда жадал тараққий этиб бораётган давлат, бизнинг вақт синовларидан ўтган ишончли ҳамкоримиздир. Ҳар икки мамлакатда миллий мустақиллик байрами бир санада — 31 август куни нишонланиши ҳам рамзий маънога эга”, — деди Ўзбекистон президенти.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ривожланиш ва модернизацияга қаратилган “Ўзбекистон – 2030” ва “Малайзия Мадани” стратегик дастурларининг мақсад ва вазифалари ўхшаш экани таъкидланди. Малайзия бош вазирининг бугунги тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши ва уларнинг ривожланишига кучли суръат бағишлаши қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Музокаралар чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича устувор йўналишлар ва янги марралар белгилаб олинди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқот ва алоқаларни фаоллаштириш, қўшма ҳукуматлараро комиссияни ишга тушириш юзасидан келишувларга эришилди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Яқин келажакда икки томонлама муносабатларни кенг қамровли ҳамкорлик даражасига олиб чиқишга ўзаро интилиш билдирилди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Етакчилар товар айирбошлаш ҳажмини ва қўшма корхоналар сонини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Томонлар бу кўрсаткичларни яқин келажакда бир неча баробарга ошириш борасида тизимли ишларни йўлга қўйишга келишиб олди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари бу мақсадга эришишда товарлар номенклатурасини кенгайтириш ва ўзаро савдонинг мувозанатлилигини таъминлаш, учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқиш, юқори технологияли лойиҳаларни илгари суриш учун махсус саноат зонасини яратиш лозимлигини таъкидлади. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Энергетика, нефть-кимё, тоғ-кон, электротехника, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, молия, IT ва бошқа тармоқларда кооперация бўйича аниқ режалар белгиланди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Эртага Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирокида бўлиб ўтадиган бизнес форумининг натижалари, имзоланадиган салмоқли инвестиция битимлари ҳамкорликка янги мазмун бағишлашига ишонч билдирилди.

    Минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида яқин мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга қатъий интилиш тасдиқланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга, жумладан, маданият ҳафталиклари, ёшлар, таълим ва спорт форумлари, турли кўргазмаларни ўтказишга қаратилган чоралар қабул қилинади. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Саммитнинг натижалари Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини мустаҳкамлашга, кўп қиррали ҳамкорликни янги амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиши қайд этилди.

    Музокаралар якунлари бўйича барча эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

    17.05.2024, 19:48   Изоҳ (0)   3040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Малайзия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

    17.05.2024, 14:50

    Сурхондарёлик 250 нафар ёшлар Кореяга мавсумий ишга юборилади

    17.05.2024, 19:35

    Андижонда 4 ёшли болакай бедарак йўқолди

    17.05.2024, 19:28

    Наманганнинг тоғли ҳудудларида сел келиши кузатилди 

    17.05.2024, 19:10

    Ўзбекистон президенти Малайзия бош вазири билан музокара ўтказди. Унда нималар муҳокама қилинди?

    17.05.2024, 18:59

    Тошкентда ота фарзандлари алименти эвазига уч хонали уй совға қилди 

    17.05.2024, 18:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” ярим асрлик антирекордни қайд этди

    Спорт | 12 май, 13:30

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30

    Трамп энг бой учта араб давлатига ташриф буюради

    Дунё | 12 май, 13:23

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:12

    Marvelʼнинг ёвуз қаҳрамонлари грим ва компьютер графикасисиз қандай кўринишга эга?

    Кино | 12 май, 13:01

    АҚШ ва Хитой божларни 90 кунга пасайтиради

    Дунё | 12 май, 12:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.