Энергетика вазирлиги “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Ҳужжат билан газ таъминоти объектларидан фойдаланиш ва газ сотиш функцияларини ишончли бошқаруви бўйича ислоҳотларни амалга оширишни мувофиқлаштирувчи таркиб тасдиқланмоқда.
Мувофиқлаштирувчи комиссияга:
- газ таъминоти ташкилотлари балансидаги қонунчиликка мувофиқ хусусий операторлар ишончли бошқарувига топшириладиган объектларни тасдиқлаш;
- хусусий оператор танлови учун ўтказиладиган хизмат кўрсатишнинг бошланғич нархини белгилаш;
- танлов ғолибига топшириладиган туманлар бўйича расмийлаштириладиган баённомани кўриб чиқиш;
- пилот лойиҳаси амалга оширилаётган туманлардан ташқари хусусий операторларга юклатиладиган вазифаларни бажариш учун талабгорлар пайдо бўлганда, ўрнатилган тартибга мувофиқ ишларни ташкил этиш ҳуқуқи берилади.
Уч ой муддатда газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини хусусий операторлар ишончли бошқарувига топшириладиган туманлар бўйича салоҳиятли компаниялар билан музокаралар ўтказиб, натижаси бўйича аниқ шартлар асосида газ тақсимлаш тармоқларини хусусий операторга ўтказиш чоралари кўрилади.
Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти тизими хусусий операторга топшириладиган туманлар рўйхати
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида суюлтирилган газ етказиб беришда монополияни бекор қилиш, хусусий секторни жалб қилиш, энергия ресурсларининг бозор тамойилларини жорий этиш ва ресурсларнинг ҳисоб-китобини аниқ юритишни йўлга қўйиш белгиланган эди.
Изоҳ (0)