• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда уй-жой нархлари нега тез ошмоқда? Марказий банк изоҳ берди

    Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида уй-жой нархлари ортиқча баҳоланиб, аҳоли даромадларидан тезроқ ўсмоқда. Бу ҳақда Марказий банк 2023 йил учун молиявий барқарорлик шарҳида маълум қилди.

    Инфографика: Марказий банк

    Нархлар нега тез ўсмоқда?

    Йиллар давомида юқори суръатларда ўсиб бораётган уй-жойларнинг бозор қиймати ушбу активларга бўлган талабни янада оширмоқда. Юқори талаб шароитида таклиф ҳажмининг сезиларли ортда қолиши уй-жой нархларининг фундаментал омилларга, хусусан, аҳоли даромадига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўсишини юзага келтирмоқда.

    Бундан ташқари, уй-жойларни ижарага бериш орқали кўриш мумкин бўлган рентабеллик даражасининг пасайишига қарамай, спекуляция омили таъсирида кўчмас мулк бозорида юқори фаоллик ва талаб ҳажми ортган.

    Марказий банк таҳлилига кўра, 2023 йил давомида кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача бозор нархи асл нархидан 24 фоизгача юқори баҳоланиши кузатилган.

    “Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўчмас мулкни харид қилиш хусусияти бирламчи эҳтиёжни қондиришдан инвестицияга ўзгарди. Мамлакатда капитал бозорининг етарли даражада шаклланмагани, молия инструментларнинг оммалашмагани, кўчмас мулк бозорида уй-жой нархларининг ўсиш суръати банк депозитлари даромадлилигига нисбатан ҳам юқори бўлиши аҳоли томонидан кўчмас мулк бозорига сармоя киритишни юқори рентабелли актив сифатида қаралмоқда”, — дейилади манба ахборотида.

    Инфографика: Марказий банк

    Аҳоли харид қобилияти қисқарган

    Шарҳда ўтган йили Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой харид қилиш имкониятлари қисқаргани келтирилган. Мамлакат аҳолисининг ўртача иқтисодий ҳолатини ифодаловчи аҳоли жон бошига ҳисобланган номинал ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) миқдорига нисбатан уй-жой нархларида юқорироқ ўсиш кузатилган. Хусусан, 2023 йил якунига кўра, бир квадрат метр учун уй-жой нархининг аҳоли жон бошига ҳисобланган номинал ЯИМга нисбати 30 фоизни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига қараганда тўрт фоиз бандга ортган. Ушбу нисбатнинг ортиши аҳолининг кўчмас мулк бозорида уй-жой сотиб олиш қобилиятининг пасайганини ифодалайди.

    Кўчмас мулк бозоридаги уй-жой нархларининг шаклланишига аҳолининг расмий даромадига боғлиқ бўлмаган бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда.

    “2023 йилда уй-жой нархларининг бозор қиймати йиллик 36 фоизга, аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи эса 17 фоизга ўсган. Натижада уй-жой нархларининг бозор қиймати аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан йиллик ҳисобда қарийб 2,1 марта тезроқ ўсган. 2023 йилда Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич айрим Марказий Осиё, Кавказ ва бошқа давлатлар кўрсаткичларига нисбатан юқори шаклланган”, — дейилади шарҳда.

    Инфографика: Марказий банк

    Ипотека кредитлари улуши

    Нотариал тасдиқланган шартномалар сони 2023 йилда 350 мингтани ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 4,4 фоизга ошган. Шунингдек, ўтган йилда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ҳар мингта аҳолига тўғри келадиган ипотека кредити олувчилар сони 11 фоизга ўсган.

    Инфографика: Марказий банк

    Ўтган йилда ажратилган ипотека кредитларининг асосий қисми уй-жойларни харид қилишга йўналтирилган. Берилган ипотека кредитларининг ўртача тортилган фоиз ставкаси 18 фоизни, ўртача тортилган муддати 17,5 йилни ташкил этган.

    Марказий банк таҳлилига қараганда, аҳолининг ипотека кредитлари бўйича тўлов қобилияти пасаймоқда. 2023 йилда ажратилган ўртача ипотека кредитлари ҳажми 2022 йилга нисбатан 38 фоизга ошган. Аҳолининг ўртача даромади ортган бўлса-да, ипотека кредитлари бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорида кузатилган юқорироқ ўсиш суръати ипотека кредити олувчилар учун тўлов қобилияти бўйича заифликларни кучайтириши мумкин.

    29.05.2024, 16:45   Изоҳ (0)   12999
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи сезиларли кўтарилди: кимлар энг кўп ойлик олмоқда? 

    07.05.2024, 16:28

    Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари жон бошига неча пулдан тўғри келади? 

    23.05.2024, 18:30

    Ўзбекистонда муаммоли кредитлар улуши рекорд даражада ўсди

    28.05.2024, 16:25

    Ўзбекистон аҳолисининг жинси ва ёш гуруҳлари: демографик кўрсаткичлар қандай?

    28.05.2024, 13:35

    Ўзбекистонда нафақа турлари: кимларга, қанчадан моддий ёрдам берилиши мумкин?

    28.05.2024, 12:15

    Ўзбекистонда тадбиркорлар учун 2024 йилда қанча компенсация ва кафиллик ёрдамлари берилади?

    27.05.2024, 12:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хакерлар Оқ уй аппарати раҳбарининг телефонига бузиб кирди — WSJ 

    Дунё | 30 май, 11:15

    Ҳаваскорлар ўртасидаги футбол мусобақасида оммавий жанжал юзага келди (видео)

    Спорт | 30 май, 11:05

    Разведка Путин ҳарбий ёрдам учун Ким Чен Инга нима берганини аниқлади

    Дунё | 30 май, 10:58

    Миллиардлар сарфланган “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильми қандай қилиб бутун дунёга машҳур бўлди?

    Кино | 30 май, 10:50

    Хитойлик парапланчи 8 минг метрдан ортиқ баландликдан сакраб омон қолди (видео)

    Дунё | 30 май, 10:42

    iPhone 16 модели 2025 йилда дунёдаги энг кўп сотилган смартфон бўлди

    Технологиялар | 30 май, 10:24

    Ўзбекистонда 5 йилда кибержиноятлар билан 1,9 трлн сўмдан ортиқ пул талон-торож қилинди

    Ўзбекистон | 30 май, 10:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.