• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

    Ўтган йили мамлакат бюджети даромадларининг 165,9 триллион сўми солиқлардан тушган маблағлар ҳиссасига тўғри келди. Йил давомида жисмоний шахслар салкам 30 триллион сўмига даромад солиғи тўлаган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўтган 2023 йилда давлат бюджети даромадлари 231,7 триллион сўмга етди (2022 йилда 201,8 триллион сўм бўлган). Даромадларнинг 165,9 триллион сўми (тушумларнинг 71,6 фоизи) солиқ, 58,4 триллион сўми (25,2 фоиз) бож тўловларидан шаклланди.

    Ҳисобот даврида даромадлар таркибида бевосита солиқлар улуши 31,6 фоиз, билвосита солиқлар 35,9 фоиз, ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи 12,1 фоизни ташкил этди.

    Бевосита солиқлардан тушган даромадларнинг (жами 73,1 триллион сўм) энг катта улуши фойда солиғи (40,8 триллион сўм) ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 29,9 триллион сўм сўмни (2022 йилдагидан 5,6 триллион сўм кўп) ташкил этди.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Йил давомида билвосита солиқ тушумлари 83,32 триллион сўмга етди. Бунда қўшилган қиймат солиғининг улуши 57,9 триллион сўм, акциз солиғи 15,8 триллион сўм бўлган.

    Ўз навбатида ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи 28 триллион сўмни ташкил этди. Бундай солиқлар таркибидаги мол-мулк солиғидан бюджетга 5,1 триллион сўм, ер солиғидан салкам 7 триллион сўм, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан 15,3 триллион сўм тушган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Вазирлик таҳлилига кўра, ўтган йили қўшилган қиймат солиғидан манфий фарқни қоплаш учун солиқ тўловчиларга 21,6 триллион сўм миқдорида ҚҚС ва кешбэк суммалари қайтариб берилган.

    “Энергоресурс қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳажмининг камайиши, дунё бозорида пахта толаси, дон ва кимёвий ўғитлар нархи пасайиши ҳамда йил бошида кузатилган аномал совуқ шароитида корхоналар харажатининг ошиши ва корхоналар фаолиятининг вақтинча тўхтатилганлиги солиқ тушумлари йўқотилишига олиб келди. Шу билан бирга, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғининг “нол” ставкаси белгиланиши ҳисобига 2023 йилда тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида 1,3 триллион сўм қолдирилди”, — дея ҳолатни изоҳлаган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

    Ўтган йили айланмадан олинадиган солиқ 2,4 триллион сўмни ташкил этиб, тушумлар 2022 йилдагига нисбатан 105,4 миллиард сўмга (4,2 фоиз) кам бўлди. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони 2022 йилга нисбатан 9,4 мингтага (2,6 фоиз) камайиб, 360 мингтани ташкил этди.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони 2023 йил январдаги 5 миллион 252 минг кишидан 5 миллион 527 минг кишига (5,2 фоиз) кўпайган. Мол-мулк солиғи тўловчилар сони эса бир йил аввалгидан (7,6 миллион киши) 2,1 фоизга (7,76 миллион киши) ўсган. Ер солиғи тўловчи жисмоний шахслар ўтган йилгидан 131,1 минг кишига кўпайиб, 7 миллион 56 минг кишидан кўпроқни ташкил қилган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Юридик шахслардан фойда солиғи тўловчилар 2023 йил 1 январда 164,4 мингта, 2024 йил бошида 183,5 мингтани ташкил этган. Қўшилган қиймат солиғи тўловчи юридик шахслар сони ўтган йилнинг бошидагидан (164,4 мингта) сезиларли — 11,6 фоизга (жами 183,5 мингта) ошган.

    Шу билан бирга, ер солиғи тўловчи юридик шахслар сони 2023 йил 1 январдаги 180,2 кишидан йил охирига келиб 186,1 минг кишига кўпайган. Мол-мулк солиғи тўловчи юридик шахслар сони ҳам ўтган йил аввалидаги 77,1 мингтадан йил охирида 78,3 мингтага ошган.

    30.05.2024, 15:37   Изоҳ (0)   10905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда инфляция ошди. Бозорларда нархлар қандай ўзгармоқда?  

    22.05.2024, 18:10

    Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари жон бошига неча пулдан тўғри келади? 

    23.05.2024, 18:30

    Ўзбекистонда муаммоли кредитлар улуши рекорд даражада ўсди

    28.05.2024, 16:25

    Ўзбекистонда уй-жой нархлари нега тез ошмоқда? Марказий банк изоҳ берди

    29.05.2024, 16:45

    Автомобиллар асл нархидан қиммат сотилишда давом этмоқда — Марказий банк

    29.05.2024, 19:35

    “Бино қуриб сотиш носоғлом банклар иши” — иқтисодчи учта давлат банкининг бизнес марказлари сотувга қўйилгани ҳақида 

    30.05.2024, 12:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45

    “Барселона” президенти 2025 йилги “Олтин тўп” ғолиби ким бўлиши кераклигини айтди

    Спорт | 12 август, 12:40

    Ўзбекистондаги иккита дор йўли фаолиятига қатъий тақиқ қўйилди

    Ўзбекистон | 12 август, 12:23

    “Барби” режиссёри “Нарния йилномалари”нинг янги қисмини суратга олади

    Кино | 12 август, 12:17

    АҚШ ва Хитой савдо музокаралари 90 кунга кечиктирилди

    Дунё | 12 август, 12:03

    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади

    Реклама | 12 август, 10:30

    OpenAI GPT-5 тақдимотининг муваффақиятсизлигидан сўнг GPT-4о ни қайтарди

    Лайфстайл | 12 август, 11:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.