Пайариқ туманидаги 15-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчиларига дарс ўтилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, 4 май куни 11-“А” синф ўқувчилари учун 5-соат физика фани ўтилиши керак бўлган. Физика фани ўқитувчиси 5-соат дарс жараёнлари бошланишида унинг фарзанди йўлда автоҳалокатга учраб, касалхонага тушиб қолгани ҳақидаги хабарни эшитиб, мактаб раҳбарларини огоҳлантирмасдан чиқиб кетган ва дарсни очиқ ҳолда қолдирган.
Худди шундай, 11-“Б” синф ўқувчиларига 5-соат инглиз тили фани ўтилмагани бўйича ўрганишлар олиб борилганида, 11-“Б” синфига 5-соат дарси чет тили фани хонасида ўтилганини ўқувчилар тасдиқлаган ва дарсда 8 нафар ўқувчи қатнашганини билдирган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан дарс жараёнларини назорат қилмагани учун синф раҳбарлари ва масъулларга интизомий жазо чоралари қўлланадиган бўлди.
Изоҳ (0)