Индонезиянинг Бали оролида 3 июнь куни кокаин контрабандаси ёки гиёҳванд моддалар савдосида иштирок этганликда айбланган 3 нафар британиялик устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

Айбланувчиларни ўлим жазоси кутиб тургани айтилмоқда. Индонезияда гиёҳванд моддалар контрабандаси учун жуда оғир жазолар қўлланади. Аввал ҳам мамлакат хорижликларни қатл қилиб келган, бироқ 2017 йилдан бери ўлим жазосига мораторий эълон қилинган эди.
38 ёшли Жонатан Кристофер Коллиер ва 39 ёшли Лиза Elleн Стокер 1 февраль куни Бали халқаро аэропортида оғирлиги 1 килограммга яқин бўлган 17 ўрам кокаин билан қўлга олинган. Судда, шунингдек, гиёҳванд моддаларни қабул қилиши керак бўлган 31 ёшли Финеас Амбросе Флоат ҳам қатнашган. Британиянинг Жакартадаги элчихонаси бунга изоҳ бермаган.
Индонезия президенти Прабово Субианто маъмурияти сўнгги ойларда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлари учун ҳукм қилинган бир неча маҳбусларни ўз ватанларига қайтариб юборган.
Индонезия Иммиграция ва ахлоқ тузатиш вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йили 96 нафар хорижлик гиёҳванд моддалар билан айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Изоҳ (0)