Европа Конференциялар Лигаси 2-саралаш босқичи доирасидаги “Башакшеҳир” ва “Черно Море” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси бўлиб ўтди. Истанбулдаги “Фотиҳ Терим” стадионида кечган учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз тўрт гол уриб, йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Ҳисоб 17-дақиқада Иван Брнич томонидан очилди. 31-дақиқада Мигел Креспо ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Нуну Да Кошта “Башакшеҳир”нинг учинчи голини урди.
Учрашув якунига яқин, 80-дақиқада Кристофер Опери тўртинчи голни киритиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди. Истанбул клуби биринчи баҳсда ҳам 1:0 ҳисобида рақибдаб устун келганди. Шу тариқа, умумий 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Башакшеҳир” саралашнинг кейинги босқичига йўл олди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйиннинг 58-дақиқасида Нуну Да Кошта ўрнига захирадан майдонга тушди. Аббосбек Файзуллаев эса учрашув қайдномасига киритилмади.
“Башакшеҳир” саралашнинг 3-босқичида Норвегиянинг “Викинг” клубига қарши майдонга тушади. Илк баҳс 7 август куни бўлиб ўтса, жавоб учрашуви 13 августга белгиланган.
Европа Конференциялар Лигаси
Жавоб учрашуви
31 июль, пайшанба
“Башакшеҳир” — “Черно Море” 4:0 (биринчи ўйин— 1:0)
Голлар: 1:0 — Брнич (17), 2:0 —Креспо (31), 3:0 — Кошта (36), 4:0 — Опери (80)
Изоҳ (0)