• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Технологиялар

    Сунъий интеллектга ишониб табиий интеллектдан айриламизми?

    Сунъий интеллект (СИ) ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб келди: таълим, иш, ҳатто кундалик қарорларимизга ҳам таъсир ўтказмоқда. Баъзилар уни инсон имкониятларини кенгайтирадиган восита деб билса, бошқалар аксинча, ортиқча қулайликлар бизни дангасалик ва фикрлаш қобилиятидан маҳрум қилиши мумкин, дея хавотирда. Асл савол шуки, СИ бизни ақллироқ қиладими ёки аксинча, ақлни сусайтирадими? The Economist журнали шу масалада мақола эълон қилди.

    Foto: The Economist
    Фото: The Economist

    Стандартлаштирилган тест топширган ҳар қандай киши яхши билади: 20 дақиқа ёки ундан ҳам камроқ вақт ичида кенг қамровли иншо саволига жавоб бериш инсондан жиддий ақлий куч талаб қилади. Сунъий интеллектдан бемалол фойдаланиш, албатта, бу юкни енгиллаштиради. Бироқ Массачусетс Технология Институти (MIT) олимларининг яқинда ўтказган тадқиқотига кўра, бу ёрдамнинг ўзига яраша салбий томони ҳам бор.

    Иншо ёзиш бўйича бир нечта машғулотлар давомида ChatGPT ёрдамида (ва унинг ёрдамисиз) ишлаган талабаларнинг мия фаолияти ЭЕГ мосламалари орқали кузатилди. Умуман олганда, СИдан фойдаланган талабалар мия фаолиятининг ижодкорлик ва эътибор билан боғлиқ қисмларида анча паст фаоллик кўринган. Шунингдек, ушбу талабалар ўзлари ёзган матндан иқтибос келтиришда ҳам кўпроқ қийналганлар.

    Foto: Adobe Stock
    Фото: Adobe Стоcк

    Ушбу топилмалар СИнинг ижодкорлик ва билим олиш жараёнига таъсири ҳақидаги тобора ортиб бораётган тадқиқотлар сафига қўшилди. Бундай изланишлар сунъий интеллектнинг қисқа муддатли фойдалилиги узоқ муддатли когнитив салбий оқибатлар эвазига бўлиши мумкинми, деган муҳим саволга жавоб беришга ҳаракат қилади.

    MIT тадқиқоти Microsoft Research ва CBC Швейцария Бизнес Мактаби томонидан олиб борилган икки йирик тадқиқотларни янада тўлдиришга хизмат қилди. Microsoft’даги тадқиқотда СИдан ҳафтада камида бир марта фойдаланувчи 319 нафар ишчилар иштирок этган. Улар 900 дан ортиқ топшириқни СИ ёрдамида бажарган бўлиб, ўз баҳоларига кўра, шулардан атиги 555 таси танқидий фикрлашни талаб қилган — масалан, AI натижасини мижозга юборишдан олдин текшириш ёки жавоб яроқсиз чиқса промптни янгилаш. Қолганлари эса деярли ҳеч қандай ақлий куч талаб қилмаган. Умуман олганда, аксарият иштирокчилар ChatGPT, Google Gemini ёки Microsoft Copilot каби генератив СИ воситалари ёрдамида ишлаш жараёнида улардан анча кам ақлий меҳнат талаб қилинганини эътироф этишган.

    Профессор Майкл Герлич бошчилигидаги яна бир тадқиқотда, Буюк Британиядаги 666 кишидан сунъий интеллектдан қанчалик тез-тез фойдаланишлари ва унга қанчалик ишонишлари сўралган. Кейин уларга танқидий фикрлашни баҳоловчи кенг қўлланиладиган тестлар берилган. СИдан кўпроқ фойдаланган иштирокчилар барча соҳаларда пастроқ натижа кўрсатишган. Герлич таъкидлаганидек, ушбу тадқиқот нашр этилгач, юзлаб ўрта мактаб ва университет ўқитувчилари у билан боғланиб, уларнинг ўқувчилари орасида сунъий интеллектга боғлиқлик ортиб бораётганини, тадқиқот эса уларнинг тажрибасини аниқ акс эттирганини айтган.

    Foto: Digitalinformationworld
    Фото: Digitalинформатионwорлд

    Сунъий интеллект узоқ муддатда инсон миясини заифлаштириши мумкинми, деган савол ҳануз очиқ қолмоқда. Учала тадқиқот муаллифлари ҳам сунъий интеллектга кўп таяниш ва ақлий қобилиятлар заифлашуви ўртасидаги аниқ сабабий боғлиқликни исботлаш учун қўшимча изланишлар зарурлигини таъкидлайди. Масалан, Герличнинг тадқиқотларига кўра, танқидий фикрлаш қобилияти кучли бўлганлар СИдан камроқ фойдаланишлари ҳам мумкин. MIT тадқиқоти эса атиги 54 иштирокчидан иборат кичик танлов асосида ўтказилган, холос ва масалага фақат бир томонлама ёндашган эди.

    Шуни ҳам унутмаслик керакки, генератив сунъий интеллект воситалари, бошқа технологиялар сингари, инсонларнинг “ақлий юки”ни камайтириш, уларнинг ишини енгиллатиш учун ишлаб чиқилган. Милоддан аввалги 5-асрдаёқ Суқрот ёзувни “эслаш учун эмас, балки эслатиш учун восита” деб танқид қилган эди. Калкуляторлар кассирларни ҳисоб-китобдан халос этади. Навигация иловалари кишини харитани ўрганишдек ёқимсиз ишдан халос қилади. Бироқ шунга қарамай, ҳеч ким ушбу технологиялар сабабли одамларнинг қобилиятлари камайиб қолди, деган фикрни илгари сурмайди.

    Вотерлу университети психология профессори Эван Риско ва унинг ҳамкори Сем Гилберт одамларнинг зерикарли ёки мураккаб фикрлаш вазифаларини ташқи ёрдамчиларга топширишини “ақлий юкни енгиллаштириш” деган атама билан тасвирлайди. Рисконинг айтишича, машиналарнинг ақлий ишларни бажариши инсон миясининг табиий фикрлаш қобилиятини ўзгартиради, деган фикрни қўллаб-қувватловчи кучли далиллар ҳали мавжуд эмас.

    Аммо хавотирга сабаб шундаки, генератив СИ оддий ҳисоб-китоб эмас, балки анча мураккаб фикрлаш жараёнларини — ёзиш, таҳлил қилиш, муаммо ҳал қилишни — ҳам ташқи воситага топширишга имкон беради. Бир икки мартадан сўнг, шуни одатга айлантириб олган мия, ундан воз кечишда қийналади. Бу ҳолат “когнитив тежамкорлик” — яъни муаммони энг осон йўл билан ҳал қилиш истаги — кучайишига олиб келади. Герличнинг таърифига кўра, бу бир бошланса борган сари кучайиб борувчи одатга айланиши мумкин: танқидий фикрлаш заифлашган сайин, СИга бўлган эҳтиёж ортади, бу эса янада кўпроқ фикрлаш жараёнларини СИга топширишга олиб келади. Герличнигн тадқиқотида иштирок этган СИга таянадиган бир талаба шундай деган: “Мен сунъий интеллектга шунчалик боғланиб қолганманки, у бўлмаса, баъзи муаммоларни қандай ҳал қилишни ҳам билмайман”.

    Кўплаб компаниялар СИни кенг жорий қилиш орқали унумдорлик ўсишига умид қилмоқда. Аммо бу жараён ўзига хос хавфга ҳам эга. “Узоқ муддатли танқидий фикрлашнинг пасайиши рақобатбардошликни заифлаштириши мумкин”, дейди Шимоли-шарқий университет профессори Барбара Ларсон. Сунъий интеллектдан узоқ муддат фойдаланиш ижодкорликни ҳам пасайтириши мумкин. Торонто университетида ўтказилган тадқиқотда 460 та иштирокчига кундалик буюмлар — автомобиль шиналари, шимлар ва ҳоказоларни — ижодкорлик билан, ғайриоддий тарзда ишлатиш усулларини ўйлаб топиш вазифаси берилган. СИдан фойдаланувчилар ундан фойдаланмаган назорат гуруҳига қараганда камроқ ғайриоддий жавоблар таклиф қила олишган, яъни улардаги ижодкорлик камайиб кетгани маълум бўлган.

    Мияни фаол сақлашнинг йўллари мавжуд. Доктор Ларсоннинг тавсиясига кўра, энг самарали ёндашув — СИни “ғайратли, аммо тажрибасиз ёрдамчи” сифатида ишлатишдир. Герлич эса, якуний жавобни сўраш ўрнига, СИдан ҳар бир босқичда йўналиш беришни сўрашни тавсия қилади. Масалан, “Таътилга қаерга борсам бўлади?” деб сўраш ўрнига, аввал “Қаерда энг кам ёмғир ёғади?” деб сўраш ва секин-аста давом эттириш мумкин.

    Microsoft жамоаси фойдаланувчиларнинг фикрлашини янада чуқурлаштириш учун суҳбат давомида турли “фикрлашга ундовчи савол”лар бериб турадиган AI ёрдамчисини ишлаб чиқаришмоқчи. Эмори ва Стенфорд университетлари олимлари эса чатботларни шунчаки жавоб тақдим этувчи восита эмас, балки фойдаланувчиларга саволлар берадиган “фикрлаш ёрдамчиси”га айлантириш ғоясини илгари сурмоқда. Суқрот ушбу ташаббусни мамнуният билан маъқуллаган бўларди.

    Foto: “profkarim.medium”
    Фото: “Профкарим.медиум”

    Аммо бундай стратегиялар амалда унчалик самарали бўлмаслиги мумкин. Ҳаттоки агар модел ишлаб чиқувчилар чатботларни секинроқ ёки олдингидан самарасизроқ қилиб яратишса ҳам, бу фойда бермаслиги ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин: Техасдаги Абилене Чристиан университети тадқиқотига кўра, фойдаланувчига тез-тез савол бериб турадиган, уни фикрлашга чорлайдиган AI ёрдамчилари тажрибасиз дастурчиларнинг иш фаолиятини янада ёмонлашишига ҳисса қўшган.

    Одамларнинг ақлий фаоллигини сақлашнинг бошқа усуллари эса анча содда, бироқ қатъийроқдир. СИдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланаётганлар олдин ўз жавобларини мустақил ишлаб чиқишга ёки сунъий интеллектдан фойдаланишдан аввал бир оз кутишга мажбур этилишлари мумкин. Microsoft тадқиқотчиси Зана Бучинcа буни “когнитив мажбурлаш” деб атайди. Бу усул фойдаланувчиларнинг самарадорлигини ошириши мумкин, бироқ бу кўпчиликка ёқмайди. “Одамлар уларнинг ишларига аралашиб, уларни нимагадир мажбурлашингизни ёқтирмайдилар”, — дейди Бучинcа. Шу сабабли, бу каби чекловларни айланиб ўтишга бўлган талаб юқори бўлиши мумкин. Оливер Wйман томонидан 16 мамлакатда ўтказилган сўров натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 47 фоизи уларнинг хўжайини тақиқлаган тақдирда ҳам СИ воситаларидан фойдаланишда давом этган бўлардим, деб айтишган.

    Технология ҳали янги экан, ҳали ҳануз кўплаб вазифаларда инсон мияси энг ишончли восита бўлиб қолмоқда. Бироқ вақт ўтиши билан нафақат фойдаланувчилар, балки қонун ишлаб чиқарувчи ва назорат қилувчилар ҳам сунъий интеллектнинг фойдалари унинг ақлий фаолиятга нисбатан бераётган зарарларини қоплаяптими-йўқми, деган саволга жавоб беришга мажбур бўлишади. Агар кучли далиллар пайдо бўлиб, СИ одамларни тобора ақлсиз қилаётгани исботланса — одамлар бунга эътибор беришармикан?

    30 июл, 16:30   Изоҳ (0)   907
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Эркин Ғайбуллаев

     

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШдан навбатдаги савдо тарифлари: Жанубий Кореяга нисбатан енгил, Ҳиндистонга юқори ставка жорий этилади

    Дунё | 31 июл, 11:00

    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим?

    Реклама | 31 июл, 10:30

    Камбағаллик ва зўравонликка қарши: Опра Уинфри, Рианна ва бошқа машҳурлар аёлларга қандай ёрдам бермоқда?

    Шоу-бизнес | 31 июл, 10:56

    Ўзбекистонда халқаро тил сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатмаслик сўралди

    Ўзбекистон | 31 июл, 10:52

    Esports World Cup Chess. Жавоҳир Синдоров мусобақа билан хайрлашди, Нодирбек Абдусатторов эса плей-офф йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 31 июл, 10:30

    Европа Иттифоқида октябрь ойидан бошлаб янги чегара назорати тизими ишга туширилади

    Дунё | 31 июл, 10:29

    Ўзбекистонда йил бошидан бери самолётда 5 та ўлим қайд этилди 

    Ўзбекистон | 31 июл, 10:21

    Учаётган самолёт йўловчининг буюми сабабли ортга қайтди

    Дунё | 31 июл, 10:12

    “Дунё гўзали 2025” танловида ким ғолиб бўлди ва у ҳақда нималар маълум?

    Шоу-бизнес | 31 июл, 09:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.