Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олишга ордер берди.
Қарор 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майга қадар содир этилган “инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар” юзасидан қабул қилинган.
Халқаро жиноят суди хабарига кўра, судда Биньямин Нетаньяху ва Йоав Галант Ғазо секторидаги тинч аҳолини яшаш учун зарур бўлган сув, дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий жиҳозлар, ёқилғи ва электр энергиясидан “қасддан маҳрум қилгани” борасида асослар мавжуд.
Суднинг қайд этишича, исроиллик амалдорлар инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилган ва ўз ихтиёридаги барча воситалардан фойдаланиб, тинч аҳолига ёрдам кўрсатмаган.
Халқаро жиноят судининг бу қарорига жавобан Биньямин Нетаньяхунинг идораси судни Исроилни изоляция қилишда ва мамлакатга қарши “террорчилик ҳужумларига ёрдам беришда” айблаб чиқди.
Жорий йилнинг май ойида Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари юзасидан Халқаро судга мурожаат қилганди.
Қайд этилишича, ЖАР Исроилни фаластинликларга қарши геноцид ҳаракатларида айблаган.
ЖАР суддан Исроилнинг Рафаҳга ҳужумини тўхтатиш ва БМТ расмийлари, гуманитар ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар, журналистлар ва терговчиларнинг Ғазога тўсиқсиз киришига рухсат беришни талаб қилган.
“Ҳозиргача омон қолганлар яқин орада ўлимга дуч келмоқда ва улар омон қолишини таъминлаш учун суднинг буйруғи керак”, дейилади ЖАР аризасида.
Изоҳ (2)
Тухтатсин Урушни Ифлос Исройл
Ақш ва Исройл сенлар тинч юрмасанглар хамма мамлакатлар сенларга қарши туришга таййор турибти бас қилинглар армияларингни Фаластиндан олиб чиқиб кетинглар