Шавкат Мирзиёев самолёт ҳалокатга учрагани муносабати билан Озарбайжон ва Россия президентларига ҳамдардлик йўллади.
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида Azerbaijan Airlines йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлганди. Президент матбуот хизматининг билдиришича, давлат раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.
Қозоғистондаги авиаҳалокатга оид сўнгги маълумотлар
Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 йўловчи самолёти 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида қулаб тушди. Самолёт Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, бортида 69 киши, жумладан, 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Грозний аэропорти матбуот хизматига кўра, Бокудан учган самолёт Грознийдаги туман туфайли Махачқалъага, кейин эса Ақтауга йўналтирилган. Самолёт ҳалокатга учрашига қушлар галаси билан тўқнашув сабаб бўлган бўлиши мумкин. Гувоҳлар қулаган самолёт бортида кислород баллони портлаб кетгани, одамлар ҳушини йўқота бошлаганини айтмоқда.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев авиафожиа муносабати билан Россиядаги МДҲ саммитига қатнашмай Бокуга қайтган. У ҳам қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, авиаҳалокатдан омон қолганларнинг 10 нафари Россия, 14 нафари Озарбайжон, 2 нафари Қирғизистон фуқароларидир, 3 нафарининг фуқаролиги аниқланмаган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев самолёт ҳалокатини текшириш бўйича комиссия тузишни буюрди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (2)
Бундай оғир вақтларда давлат раҳбарларининг бир-бирларига ёрдам ва қўллаб-қувватлаш кўрсатиши, халқларимиз ўртасида кучли достона алоқаларининг яхшилигидан далолат беради.
Halokat sabablarini o‘rganish davom etayotgan bir paytda, Prezident Mirziyoyevning fikrlari qurbonlar uchun qayg‘urayotganlar va kelajakda aviatsiya xavfsizligini yaxshilash umidida bo‘lganlar bilan birga yangraydi.