Франциянинг энг машҳур нашрларидан бири “L’Equipe” Лига 1 нинг 15-тур рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Ундан “Ланс” ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олган. Ушбу рамзий жамоага яна бир осиёлик футболчи, “Монпелье” ҳамда Иордания терма жамоаси вингери Мусса Ал Тамари ҳам киритилди.
“L’Equipe” талқинига кўра Франция чемпионати 15-тур рамзий жамоаси:
Маълумот учун, 15-турда “Ланс” клуби “Осер” клуби меҳмони бўлди. Учрашув дуранг натижа билан якунланди. Учрашувда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди.
Аввалроқ футболчи Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлардан бири бўлганди. Якунда “ЦСКА” футболчиси энг яхши деб топилди.
Изоҳ (0)