Жорий йилнинг 12—13 август кунлари Корея Республикасида бўлиб ўтган 19-Халқаро стандартлар олимпиадаси (ISO — International Standards Olympiad)да ўзбекистонлик ёшлар илк маротаба иштирок этиб, юқори ўринларни қўлга киритди.
Жумладан, қуйидаги ўқувчилар олимпиаданинг олтин ва кумуш медалларига эга чиқди:
Олтин медал
- Аслиддин Олимжонов — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси
- Жавлон Ҳасанов — Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси;
- Ислом Бойқобилов – Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси.
Кумуш медал
- Умар Азимов — Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси;
- Диёрахон Маҳмудова — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси;
- Иброҳим Исмоилов — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси.
Маълумот учун, Халқаро стандартлар олимпиадаси бутун дунё бўйлаб ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Турнир 2014 йилда синов тариқасида халқаро миқёсда ўтказилган бўлиб, 2015 йилдан бошлаб расман халқаро олимпиада сифатида тан олинган.
Изоҳ (0)