• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Калмар ўйини” ҳақиқий воқеаларга асосланган эдими? Одамлар қийноққа солинган даҳшатли муассаса ҳақида

    Интернетда “Калмар ўйини” сериалидаги манзиллар аслида мавжуд бўлгани ва лойиҳа ниҳоятда даҳшатли бўлган реал ўйинлардан илҳомланган, деган тахмин кенг тарқалди.

    Foto: TechInsider
    Фото: ТechInsider

    Интернет фойдаланувчиларидан бири шундай ёзди:

    “Калмар ўйини” 1986 йилда юз берган реал воқеаларга асосланган. Бу эса Жанубий Кореяда жойлашган бункер суратлари бўлиб, одамлар у ерда тирик қолиш учун бир нечта ўйиндан ўтишлари керак бўлган. Уни ташкил этган инсонлар эса ҳанузгача топилмаган”.

    Суратларга қарасангиз, хоналар сериалдаги саҳналарга жуда ўхшаб кетади. Хўш, аслида бу қандай жой? У “Калмар ўйини” билан қанчалик боғлиқ?

    Foto: TechInsider
    Фото: ТеchInsider
    Foto: TechInsider
    Фото: ТеchInsider

    Суратларда акс этган жой — Жанубий Кореяда илгари фаолият юритган “Биродарлар бошпанаси” (형제복지원) бўлиб, Пусан шаҳри яқинида жойлашган ва 1975 йилдан 1987 йилгача фаолият юритган йирик ижтимоий марказ бўлган.

    У дастлаб уйсизлар, етим болалар ва муҳтож кишиларни жойлаштириш, уларга паноҳ ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Бу турдаги муассасалар Корея ҳукумати томонидан ўша даврдаги иқтисодий ўсиш ва халқаро имижни яхшилаш сиёсатининг бир қисми сифатида қўллаб-қувватланган. Айниқса, Сеул Олимпиадаси (1988) арафасида кўчалардаги “тартибсизлик”ни бартараф этиш ва шаҳарни “тозалаш” учун шундай марказларга эҳтиёж кучайган.

    Аммо вақт ўтиши билан “Биродарлар бошпанаси” асл мақсадидан бутунлай четга чиқди. Бу жой қатъий назорат остидаги ёпиқ муассасага айланган бўлиб, минглаб одамлар суд қарорисиз ушлаб турилди, мажбурий меҳнатга жалб этилди, зўравонлик ва қийноқларга дучор бўлишди. Кўчалардан оддий фуқаролар, талабалар ва болалар ҳам олиб кетилиб, йиллар давомида озодликдан маҳрум қилинди.

    Foto: Al Jazeera
    Фото: Al Jazeera
    Foto: TechInsider
    Фото: ТеchInsider

    1987 йилда бир неча маҳбуслар қочиб чиқиб, бу ҳақда оммага маълумот бериши ортидан муассаса ёпилган. Бошқарувчи Парк Ин Гун эса фақат молиявий қонунбузарликлар учун жазоланган, қийноқлар ва ўлимлар учун жавобгарликка тортилмаган.

    Пусандаги “Биродарлар бошпанаси” шундай ўнлаб муассасалардан энг каттаси бўлиб, бир вақтда 3500 нафар одам сақланган. Пусан прокуратурасининг суриштирувига кўра, бу ерга келиб қолганларнинг атиги 10 фоизи чинакамига уйсиз бўлган. Қолганлар эса кўчалардан мажбуран олиб кетилган ва муассасага жойлаштирилган. Бундай “бошпаналар”ни юритаётган шахслар давлатдан катта субсидиялар олган, бироқ бу маблағлар асосан муассаса раҳбарлари чўнтагига кетган, одамлар эса очликда, қийноқларда ва мажбурий меҳнатда яшашга мажбур бўлган.

    Foto: TechInsider
    Фото: ТеchInsider

    Al Jazeera манбасидан айрим даҳшатли фактлар:

    • Дастлабки кунларда маҳбуслар чодирларда ётган, кейинчалик ўзлари учун бетон иншоотлар қуришга мажбурланган;

    • Маҳбуслар доимий очликда сақланган, дўппосланган, зўрланган;

    • Улар оғир меҳнатга жалб этилган, лекин бунинг учун уларга ҳеч қандай ҳақ тўланмаган;

    • Ҳатто болалар ҳам бу “қуллик тизими”га тушиб қолган.

    Гувоҳларнинг ҳикоялари:

    • Эн Сенгмо, 15 ёшида олиб кетилиб, тўрт йилга қамаб қўйилган:

      “Агар биз белгиланган меҳнат режасини бажармасак, бейсбол таёқлари билан калтаклашарди”.

    • Чхве, 14 ёшли бола, бувиси билан бирга тинчгина яшаб юрган, бироқ уни ҳам зўрлик билан олиб кетишган:

      “Бир эркак: Нега биз бу ерда турибмиз? Нега бу қийноқларга чидаяпмиз? Уйга жўнатинглар бизни!, деб норозилик билдирган эди, уни адёлга ўрашди ва ваҳшийларча калтаклашди. Сўнг у қайтиб келмади. Ишончим комилки, эркак ўша ернинг ўзида ҳалок бўлганди”.

    • Пак Сунхи, 10 ёшида олиб кетилган ва 16 ёшигача ушлаб турилган:

      “Мени дўппослашди, зўрлашди. Аслида ҳеч қандай жиноят қилмаган эдим, лекин менга рақамли форма кийдиришди. ‘Биродарлар бошпанасиʼ танамизда ҳам, хотираларимизда ҳам из қолдирди. Бу жароҳатлар бутун ҳаётим давомида мени тарк этмайди”.

    Расмий маълумотларга кўра, муассасада камида 551 киши ҳалок бўлган, бироқ кўпчилик асл қурбонлар сони бундан анча кўп бўлганини тахмин қилмоқда.

    “Биродарлар бошпанаси”нинг “Калмар ўйини” билан боғлиқлиги борми?

    Foto: TechInsider
    Фото: ТеchInsider

    Сериалда ҳам иштирокчилар (одатда молиявий муаммолари бор одамлар) кўчадан танлаб олинади, уларнинг шахсияти яширилади, рақамли формалар берилади ва қатъий тартиб-қоида асосида омон қолиш учун ўйинларда қатнашишга мажбур бўлади. Ушбу тафсилотлар реал ҳаётдаги “Биродарлар бошпанаси”даги воқеаларга ўхшаб кетади.

    Бироқ сериал муаллифи Хван Дон Хёк 2021 йил сентябрь ойида берган интервьюсида қуйидагиларни баён қилган:

    Мен япон комикслари ва аниме маҳсулотларидан, хусусан “Қироллик жанги” ва “Ёлғончилар ўйини”дан илҳомланганман. Ўзим ҳам молиявий муаммоларга кўп дуч келганман. Шу сабабли замонавий капиталистик жамиятдаги тенгсизлик ва кучли рақобат ҳақида аллегорик ҳикоя ёзмоқчи бўлдим. Ўйинлар оддий, шу сабабли томошабин вақтини ўйин қоидаларини тушунишга эмас, инсонлар ҳаётини кузатишга сарф қилади, деган режиссёр.
    Foto: TechInsider
    Фото: ТеchInsider

    The Guardian нашрига берган бошқа интервьюсида режиссёр 2009 йилдаги оғир ҳаёти ҳақида сўзлаб берган. Ўша даврда онаси ишдан бўшатилган, ўзи эса лойиҳаларига ҳомий топа олмаган. Шу сабабли оиласи омон қолиш учун кредит қарзлари олган.

    “Агар бундай ўйин ҳақиқатда бўлганида, балки мен ҳам оилам учун қатнашишни ўйлаб кўрган бўлармидим”, дейди у.

    Шунингдек, сериал бош қаҳрамонининг тарихи 2009 йилда СсангЁнг Мотор автомобиль компаниясида 2000 нафардан ортиқ ишчиларнинг оммавий ишдан бўшатилиши билан боғлиқ. Муаллиф ушбу ҳолат орқали ўрта синф вакилининг бирдан молиявий инқирозга учрашига бир бахя қолиши мумкинлгини кўрсатмоқчи бўлган.

    Интернетда тарқалган суратлар ёлғон бўлиб чиқди

    Тармоқларда кенг ёйилган “бункер” суратлари кейинчалик ёлғон экани маълум бўлди. Тҳе Кореа Times нашри ушбу суратларни фош қилди. Аслида бу фотолар сунъий интеллект ёрдамида туркиялик рассом @cityhermitai томонидан яратилган. Аммо рассом ишларининг бундай ёлғон контекстда тарқатилишига рози бўлмаган.

    Баъзи фойдаланувчилар эса ушбу AI суратлари орасига ҳақиқий “Биродарлар бошпанаси” архив фотосуратлари аралаштирилгани боис ҳақиқатни ёлғондан ажрата олмаган.

    8 июл, 09:22   Изоҳ (0)   1546
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Калмар ўйини»#сериал#дорама

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55

    “Калмар ўйини” нинг спин-офф серияси чиқиши мумкин

    4 июн, 14:40

    “Калмар ўйини” режиссёри учинчи мавсумни суратга олиш пайтида стресс сабаб икки тишидан айрилди

    9 июн, 22:30

    Шафқатсиз финал бўлади: “Калмар ўйинлари” режиссёри 3-мавсум ҳақида янги тафсилотларни айтиб берди

    10 июн, 14:55

    Netflix ўзининг илк кўнгилочар марказларини очади

    21 июн, 15:45

    Хатолик ёки тузоқ? “Калмар ўйини”да томошабинларни ўйлантирган эпизод

    23 июн, 14:32

    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

    23 июн, 18:00

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    27 июн, 14:39

    “Калмар ўйини” сериалининг янги версияси АҚШда суратга олинади

    30 июн, 11:43

    Сеулда “Калмар ўйини” сериали шарафига парад ўтказилди

    30 июн, 18:50

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалнинг финали ва давом этиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

    1 июл, 09:28

    Instagram: никоҳдан ўтган Шаҳло Алижонова, илк марта ота бўлган Умид Искандаров, янги уйга кўчган Бобур Мансуров

    1 июл, 15:56

    Hodie mihi’дан Cras tibi’гача: “Калмар ўйини”нинг 3-мавсумида муаллифлар томонидан яширилган ишоралар

    2 июл, 12:13

    Ҳайп қандай ишлайди: машҳур киноларни холисона баҳолашга ёрдам берадиган тавсиялар

    2 июл, 10:49

    Сериал ўз вақтида тугади: “Калмар ўйини” 3-мавсумининг кутилмаган, аммо ажойиб тарзда якунланишининг 5 сабаби

    2 июл, 18:40

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалдаги ёвуз қаҳрамонларни Илон Маск билан солиштирди

    2 июл, 09:42

    Тарас Булба, Мўжизакор аёл, гўзал Се Бёк ва Танос: “Калмар ўйини 3”да кўпчилик эътиборидан четда қолган асосий ишора ва деталлар

    3 июл, 18:40

    “Калмар ўйини”нинг учинчи мавсуми Netflixʼда рекорд ўрнатди

    3 июл, 09:51

    “Калмар ўйини” актёри Ли Жон Же якуний мавсумдаги чақалоқ саҳнасининг моҳиятини тушунтириб берди

    4 июл, 14:45

    “Калмар ўйини” юлдузи Ли Жон Же рол учун 10 кило вазн йўқотди

    7 июл, 09:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.