• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Air India авиаҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига бошқа одамларнинг жасадлари юборилмоқда — ОАВ

    Буюк Британияда Ҳиндистонда юз берган Air India авиакомпанияси самолёти ҳалокатида яқинларини йўқотган икки оила бошқа одамларнинг жасадларини олганини айтмоқда. Бу ҳақда India Today нашри хабар бермоқда.

    Фото: Times of India

    Маълум қилинишича, бир оила Лондондаги суд-тиббиёт эксперти ДНКни таққослаб, тобутда уларнинг қариндоши йўқлигини айтгандан сўнг, хатони аниқлаган. Оқибатда дафн маросимини зудлик билан бекор қилишга мажбур бўлишган.

    Бошқа бир оилада вазият янада даҳшатлироқ - тобутда бир вақтнинг ўзида икки йўловчининг қолдиқлари борлиги аниқланган. Фақат такрорий экспертизадан кейингина уларни бир-биридан ажратиб, видолашиш маросимини ўтказилган.

    “Айрим ҳалокат қурбонларининг қолдиқлари аралаштириб юборилган ва Буюк Британияга жўнатилган. Бир оилага бир вақтнинг ўзида икки кишининг қолдиқлари солинган тобут берилди. Натижада дафн қилишдан олдин уларни аниқлаш ва ажратиш керак бўлди.

    Бошқа бир оила янада оғирроқ вазиятга тушиб қолди. Юборилган тобутда бошқа одам бўлган, уларнинг яқинлари эса ҳалигача топилмаган”, дейди адвокат Жеймс Хили-Пратт.

    Унинг айтишича, жасадлар шунчалик куйганки, қариндошларидан ДНК топшириш сўралган. Шундан сўнг Аҳмадобод касалхонасида жасадлар герметик тобутларга жойлаштирилган ва оила аъзоларига топширилган. Қайд этилишича, Air India шахсни аниқлашда иштирок этмаган, фақат ташишни ташкил этишда кўмаклашган.

    “Фожиа содир бўлганидан сўнг, жабрланганларнинг шахсини аниқлаш белгиланган протоколлар ва техник талабларга мувофиқ амалга оширилди. Барча қолдиқлар юқори профессионаллик ва марҳумларга ҳурмат билан топширилди. Вазиятни ойдинлаштириш учун Британия расмийлари билан ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз”, дея маълум қилди расмий тузилмалар.

    Буюк британияликлардан бири ота-онаси ва куёвидан айрилган. Унинг айтишича, уларга шунчаки ёрлиқли тобутлар берилган ва ичида ким борлигини текшириш имконияти берилмаган.

    Фото: Times of India

    ОАВ маълумотларига кўра, ҳалок бўлган 12 кишининг жасади Буюк Британияга юборилган. Қолганлари оилавий анъаналарга кўра Ҳиндистонда дафн этилган.

    “Баъзи қурбонлар зудлик билан ёқиб юборилди ёки диний анъаналарга кўра Ҳиндистонда дафн қилинди. Аммо камида 12 кишининг қолдиқлари Буюк Британияга жўнатилди”, дейди авиация ҳуқуқшуноси Жеймс Хили-Пратт.

    Ҳиндистондан Буюк Британияга йўл олган Boeing 787 Dreamliner йўловчи самолёти 12 июнь куни Аҳмадобод шаҳри яқинида учиб кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб ҳалокатга учраган. Лайнер шифокорлар ётоқхонасига қулаб тушган. Парвозни амалга оширган Air India авиакомпанияси маълумотларига кўра, самолёт бортида 242 киши бўлган.

    Фақат битта йўловчи омон қолган. Кейинчалик эркакнинг айтишича, самолёт ҳавога кўтарилганидан сўнг “гўё ҳавода тўхтаб қолгандек бўлган”, сўнгра тиббиёт коллежи ётоқхонасига қулаб тушган. Сўнгги маълумотларга кўра, қутқарувчилар томонидан топилган авиаҳалокат қурбонларининг умумий сони 275 кишини ташкил этди.

    23 июл, 21:10   Изоҳ (0)   3361
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нью Йорк марказида отишма: 5 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 29 июл, 10:33

    Август ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    Ўзбекистон | 29 июл, 10:29

    “Ан-Насср” Марк Кукурелья учун катта шартнома тайёрламоқда

    Спорт | 29 июл, 10:27

    “Ғазони ҳақиқий очарчилик қуршаб олган” — Дональд Трамп (видео)

    Дунё | 29 июл, 10:20

    Чарчоқни уйқу ҳам, таътил ҳам бартараф этмаса: энергия танқислигининг 7 сабаби

    Аёллар саҳифаси | 29 июл, 09:51

    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади

    Реклама | 29 июл, 09:00

    Родриго “Тоттенҳэм”га ўтишни истамаяпти

    Спорт | 29 июл, 09:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.